#ТАБРИКЛАЙМИЗ

ФАРҒОНАЛИК ЁШ ОЛИМ ХАЛҚАРО ТАНЛОВДА ҒОЛИБ БЎЛДИ
👏 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Мусиқали театр актёрлиги» йўналиши 3 босқич талабаси Бобур Каримов Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган «Энг яхши ёш олим – 2021» Халқаро лойиҳасида қатнашиб, биринчи даражали диплом ва «Энг яхши ёш олим – 2021” кўкрак нишони соҳиби бўлди.
Илмий раҳбар: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Театр санъати» кафедраси фахрий профессори, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Карим Йўлдошев.
Ушбу лойиҳада бутун МДҲ давлатлари бўйлаб илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшган энг яхши ёш олимлар иштирок этишди.
Кўзда тутилган асосий мақсад эса ёш олимларнинг энг яхши аҳамиятли ва инновацион лойиҳаларини аниқлаш, илмий қизиқишларини илгари суриш, илм-фанни ривожлантириш учун умумий бирлаштирувчи платформа яратишдир.
Бугунги кунга қадар ёш олим Бобур Каримовнинг 100 га яқин илмий ва ижодий мақолалари Халқаро ва Республика илмий журналларида нашрдан чиққан.
Ғолибларни эришган ютуқлари билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов самимий табриклади ҳамда диплом ва кўкрак нишонларини ўз эгаларига топширди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan