Мактаблар билан ҳамкорлик

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали вилоятдаги бир неча мактаблар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Филиал профессор-ўқитувчилари бириктирилган мактаблар педагогларининг малакасини ошириш мақсадида анъанавий ҳамда online шаклда маҳорат дарсларини ўтказиб келмоқда.
Бугун филиал директори, профессор Шамсиддин Усмонов ҳамда «Халқ ижодиёти» кафедраси ўқитувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳсинбек Мўминовлар Фарғона вилояти Боғдод туманидаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ва битирувчи ўқувчилар билан учрашди.
Учрашувда мактабда ўз ечимини кутаётган камчиликларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди, аниқ вазифалар белгилаб олинди. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг келажакда илм олиши, муносиб касб эгаллашида нафақат ўқитувчиларнинг балки ота-оналарнинг ҳам ўрни муҳим эканлиги қайд этилди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan