21 май «Кутубхоначилар куни»

Республикамизда ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилишнинг ҳозирги шароитида ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларга ва халқаро амалиётга мос бўлиши зарур. Шу муносабат билан фуқароларнинг ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини, шу жумладан миллий қадриятлар ва жаҳон маданияти, амалий ва фундаментал билимлардан баҳраманд бўлишини таъминлайдиган аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш устувор вазифага айланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4354-сонли 07.06.2019 йилдаги қарорига асосан 21 май «Кутубхоначилар куни» деб эълон қилинди. Шу муносабат билан бугун 21 май куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Кутубхона -ахборот фаолияти» йўналиши талабалари иштирокида «Кутубхона – зиё маскани» номли беллашув бўлиб ўтди. Беллашувда «Кутубхона-ахборот фаолияти» йўналиши 1 ва 2 босқич талабаларидан ташкил топган жамоалар ўзаро беллашдилар.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan