«Вокал» фанидан имтиҳон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Мусиқали театр актёрлиги» 4 босқич талабалари 8 семестр сўнгида «Вокал» фани бўйича якуний назорат имтиҳонини топширдилар. Талабалар имтиҳон жараёнида «Жайдари келин» спектаклидан «Меҳри арияси», «Ҳалима» спектаклидан «Ҳалима ва Неъмат» дуэти, «Тошболта ошиқ» спектаклидан «Тошболта арияси» каби бир неча асарлардан ариялар ва дуэтлар ижро этишди.
Имтиҳонда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов ҳамда «Театр санъати» кафедрасининг профессор – ўқитувчилари иштирок этишди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan