«Саҳна нутқи» фанидан якуний назорат имтиҳони

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Театр санъати» кафедраси, «Мусиқали театр актёрлиги» 3 босқич талабалари «Саҳна нутқи» фанидан якуний назорат имтиҳонини топширишди.
Талабалар имтиҳон жараёнида «Тўда» драмасидан «Самандар» монологи, «Лайли ва Мажнун» мусиқали драмасидан «Мажнун» монологи, «Оқ кема» асаридан «Нурғоз» монологи, «Бой ила хизматчи» драмасидан «Холмат» монологи каби бир неча драматик асарлардан саҳна кўринишлари намойиш этишди.
Имтиҳонда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Ўзбекистон халқ артисти Шафоатхон Раҳматуллаева, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Карим Йўлдошев ҳамда филиал директори, профессор Шамсиддин Усмонов бошчилигида профессор – ўқитувчилар иштирок этишди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan