«Янги Ўзбекистоннинг ёшлар ансамбли»

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали ўқитувчи ва талабаларидан ташкил топган «Янги Ўзбекистоннинг ёшлар ансамбли» жамоаси айни дамда катта бир лойиҳа асосида ижодни давом эттиришмоқда.
Шаҳар, вилоят ва республика тадбирларида мақом йўналиши бўйича иштирок этиб келаётган ушбу жамоа санъат мухлислари қалбидан ўрин эгаллашга улгурди.
Ансамблнинг бадиий раҳбари, «Халқ ижодиёти» кафедраси ўқитувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Аҳмаджон Абдураҳимовнинг сўзларига кўра-
«Янги Ўзбекистоннинг ёшлар ансамбли» жамоаси, Фарғона – Тошкент ижро услубидаги «Тановорлар» туркумига кирувчи қўшиқлар дастасини, яқин кунларда бўлиб ўтадиган концерт дастурида ижро этишни режалаштиришган.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan