#Ҳоким_ташрифи

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалига Қўқон шаҳар ҳокими Усмонов Маруф Аъзамович ташриф буюрди. Ҳоким ташриф чоғида филиал директори, профессор Шамсиддин Усмоновни бугунги таваллуд топган куни билан Қўқон шаҳар ҳокимлиги, маданият бўлими ҳамда санъат аҳли номидан табриклаб самимий тилаклар билдирди.
Шаҳримиз нуфузига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган, шаҳар, вилоят, республика тадбирлари ҳамда байрамларида ўзининг бадиий чиқишлари билан фаол иштирок этаётган филиалимиз жамоасига ва шу жамоани аҳиллик ила бошқариб бораётган Шамсиддин Усмоновга катта миннатдорчилик билдирди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan