«Ансамбл синфи» фани бўйича имтиҳон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, профессионал таълим «Чолғу ижрочилиги» йўналиши 1 босқич талабалари II семестр сўнгида «Ансамбл синфи» фани бўйича якуний назорат имтиҳонини топширишди.
Талабалар имтиҳон жараёнида ўзбек халқ куйларидан «Курд», «Наврўзи ажам» ҳамда А. Абдураҳимов куйи билан «Ёрни соғиниб» каби тароналарни ижро этишди.
Имтиҳонда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов бошчилигида «Халқ ижодиёти» кафедрасининг профессор – ўқитувчилари иштирок этишди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan