«Рақс» фани бўйича имтиҳон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Мусиқали театр актёрлиги» йўналиши 2 босқич талабалари 4 семестр сўнгида «Рақс» фани бўйича якуний назорат имтиҳонини топширишди.
Талабалар имтиҳон жараёнида дастгоҳ олдида «Плие», «Батман тандю», «Ронд де жам парте» каби ҳаракатлар ҳамда рус ва бошқа халқларнинг рақсларидан намуналар ижро қилишди.
Имтиҳонда филиал директори, профессор Шамсиддин Усмонов бошчилигида «Театр санъати» кафедрасининг профессор – ўқитувчилари иштирок этишди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan