#ИЛМИЙ_КОНФЕРЕНЦИЯ

2021 йил 28 май куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида, Иқтидорли талабаларнинг илмий фаолиятини ташкил этиш бўлими томонидан “Ўзбек театр санъати ва халқ ижодиётининг долзарб масалалари” мавзуси остида 2-сонли республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилди. Конференцияга филиал талабалари томонидан театр санъати ва халқ ижодиёти йўналишларида мақолалар тақдим этилди. Конференция давомида «Театр маънавий тарбия маскани», «Дубляж санъати», «Режиссура: кеча ва бугун»,» Мусиқали театр актёрлигида овознинг аҳамияти», «Бола тарбиясида алланинг ўрни ва аҳамияти»,» Учинчи одам», «Абдулла Қодирий таваллудининг 125-йиллиги»,» Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги» номли мавзуларда талабаларнинг маърузалари эшитилди. Конференцияни филиал директори, в.б профессор Шамсиддин Усмонов очиб бериб талабаларни илмий фаолиятга йўналтиришнинг аҳамияти, 2019 йил 29 октябрда қабул қилинган “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 2019 йил 30 августда қабул қилинган “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ва 2020 йил 29 октябрда қабул қилинган “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида белгиланган устувор вазифалар тўғрисида конференция иштирокчиларига маълумот бериб ўтди. Конференция қизиқарли маъруза ва муҳокамаларга бой бўлди ҳамда талабаларда катта қизиқиш уйғотди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan