«Якка қўшиқчилик» фани бўйича имтиҳон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Ашула ва рақс» йўналиши 2 босқич талабалари «Якка қўшиқчилик» ҳамда «Ашулачилар ансамбли» фанлари бўйича якуний назорат имтиҳонини топширдилар.
Талабалар имтиҳон жараёнида Хуршид ғазали билан «Сегоҳ», Ғурқат ғазали билан «Якка бу Фарғонада» ва «Қадимги ушоқ», А. Навоий ғазали билан «Эй сабо» каби қатор мумтоз қўшиқларни ижро қилдилар.
Имтиҳонда филиал директори, профессор Шамсиддин Усмонов ҳамда «Халқ ижодиёти» кафедраси профессор – ўқитувчилари иштирок этишди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan