#Энг_яхши_китобхон

✍️ Китоб қалб чироғи, тафаккур қанотидир. Зеро, китоб — инсоннинг энг яқин дўсти, маслаҳатчиси, фикрлаш қуроли, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни азиз, мўътабар ва муқаддас деб билади.
Президентимизнинг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида жорий йилнинг 31 май санасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари ўртасида китобхонлик маданияти ва китоб мутолаасини ошириш юзасидан “Энг яхши китобхон” танлови ўтказилди. Танловнинг мақсади китобхонларни рағбатлантириш, уларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтиришдир. Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оммалаштириш, уларнинг бадиий саводхонлигини янада ошириш ва мутолаа муҳитини шакллантиришда мазкур танловнинг ўрни беқиёс.
Ушбу танлов иштирокчилари «Ўзбек ва жаҳон адабиёти билимдони», “Бадиий асарлар билимдони” ҳамда «Шеърият» каби 3 та шарт бўйича ўзаро беллашишди. Ҳакамлар ҳайъати танлов иштирокчиларини баҳолашда уларнинг белгиланган китобларни ўқигани, асарнинг мазмун-моҳиятини тушунгани ва уни таҳлил қилиб бера олиш қобилиятига қараб баҳолаб боришди.
Танлов якунида 1 ўринни «Мусиқали театр актёрлиги» йўналиши 1 босқич талабаси талабаси Ў. Абдураҳмонов, 2 ўринни «Кутубхона-ахборот фаолияти» йўналиши 1 ва 3 босқич талабалари Н. Абдуқаюмова ва М. Маҳмудова, 3 ўринни эса «Кутубхона-ахборот фаолияти» йўналиши 2 босқич талабаси Н. Исмоиловалар эгалладилар. Барча танлов иштирокчилари филиал раҳбарияти томонидан «Фахрий ёрлиқ»лар ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan