«Яккахон қўшиқчилик» фанидан имтиҳон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Ашула ва рақс» йўналиши 3 босқич талабалари 2020-2021 ўқув йилини баҳорги семестри сўнгида «Яккахон қўшиқчилик» фанидан якуний назорат имтиҳонини топширишди.
Имтиҳон жараёнида талабалар А. Навоий ғазали билан, С. Калонов мусиқаси «Топмадим», Нодира ғазали билан, Ш. Акромов мусиқаси «Ҳануз», З. М. Бобур ғазали, М. Тўхтасинов мусиқаси билан «Яхшилиғ» каби мумтоз ва классик куй-қўшиқларни ижро қилишди.
Бугунги имтиҳонда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, в.б. профессор Шамсиддин Усмонов бошчилигида «Халқ ижодиёти» кафедраси профессор – ўқитувчилари иштирок этишди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan