«Саҳна ҳаракати» фанидан имтиҳон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Қўғирчоқ театри актёрлиги» 2 босқич талабалари 2020-2021 ўқув йили сўнгида «Саҳна ҳаракати» фанидан якуний назорат имтиҳонини топширишди.
Талабалар имтиҳон жараёнида тана қиздириш машқлари, акробатик машқлар, ёғоч ёрдамида машқлар бажариш ҳамда 16-17 асрда яшаган зодагонларга хос қадам ташлаш ва юксак илтифот билан саломлашиш машқлари, шунингдек, ўша даврдаги аскар йигитларнинг сафда туриб қадам ташлаши ва қўлидаги қуроли билан саломлашиш машқларини бажаришди.
Имтиҳонда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, в.б. профессор Шамсиддин Усмонов бошчилигида профессор – ўқитувчилар иштирок этишди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan