«Фольклор жамоа ижрочилиги» фанидан имтиҳон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Фольклор ва этнография» йўналиши 2 босқич талабалари 2020-2021 ўқув йили сўнгида «Фольклор жамоа ижрочилиги» ва «Фольклор асарларини саҳналаштириш» фанлари бўйича якуний назорат имтиҳонини топширишди.
Талабалар имтиҳон жараёнида ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналаридан «Сўзсиз қўшиқ», «Тўсма йўлимни», «Айлаб келинг», «Лолача» каби бир неча лапар ва ўланларни ижро қилишди.
Имтиҳонда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, в.б. профессор Шамсиддин Усмонов бошчилигида «Халқ ижодиёти» кафедраси профессор – ўқитувчилари иштирок этишди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan