«Актёрлик маҳорати» фанидан имтиҳон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Қўғирчоқ театри актёрлиги» 1 босқич талабалари «Актёрлик маҳорати» фанидан 2 семестр сўнгида якуний назорат имтиҳонини топширишди.
Талабалар имтиҳон жараёнида «Ҳайвонот олами» тасвирланган этюдлар, машқ шарчалари билан ишлаш машқлари ҳамда «Туяқушлар рақси», «Оққушлар севгиси» номли саҳна кўринишларини намойиш қилишди.
Бугунги имтиҳонда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, в.б. профессор Шамсиддин Усмонов бошчилигида «Театр санъати» кафедраси профессор – ўқитувчилари иштирок этишди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan