«Актёрлик маҳорати» фани бўйича имтиҳон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Қўғирчоқ театри актёрлиги» 2 босқич талабалари «Актёрлик маҳорати» фани бўйича 4 семестр сўнгида якуний назорат имтиҳонини топширишди.
Талабалар имтиҳон жараёнида қўл пластикаси орқали «Дўппи рақси», «Ғозлар рақси», «Туяқушлар рақси» номли этюдлар ҳамда А. Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романидан, Э. Ҳушвақтовнинг «Қирмизи олма» асаридан, О. Асомовнинг «Ўзимга ўзим бобоман» ҳажвий ҳикоясидан саҳна кўринишлари намойиш қилишди.
Имтиҳонда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Театр санъати» кафедраси профессор – ўқитувчилари иштирок этишди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan