«Актёрлик маҳорати» фанидан имтиҳон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Мусиқали театр актёрлиги» 3 босқич талабалари «Актёрлик маҳорати» ва «Режиссура асослари» фанлари бўйича 6 семестр сўнгида якуний назорат имтиҳонини топширишди.
Талабалар имтиҳон жараёнида В. Шекспирнинг «Макбет», Ў. Умарбековнинг «Виждон амри», А. Самаднинг «Соҳибқирон Амир Темур“, Н.В. Гоголнинг «Ревизор», В. Гюгонинг «Қиролнинг дилхушлиги» ҳамда Европиднинг «Медея» каби бетакрор асарларидан саҳна кўринишлари намойиш қилишди.
Имтиҳонда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, в.б. профессор Шамсиддин Усмонов бошчилигида «Театр санъати» кафедраси профессор – ўқитувчилари иштирок этишди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan