#Рақс_фанидан_имтиҳон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Ашула ва рақс» йўналиши 3 босқич талабалари 4 семестр сўнгида «Рақс» фани бўйича якуний назорат имтиҳонини топширишди.
Талабалар имтиҳон жараёнида дастгоҳ олдида «Плие», «Батман тандю», «Ронд де жам парте» каби ҳаракатлар ҳамда рус ва арман халқларининг рақсларидан намуналар ижро қилишди.
Имтиҳонда филиалнинг профессор – ўқитувчилари иштирок этишди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan