#Қўқонда_мақом_кечалари

✍️ Қўқон шаҳримизда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ўтказилаётган «Маънавият фестивали» доирасида, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали ўқитувчи ҳамда талабаларидан ташкил топган «Янги Ўзбекистоннинг ёшлар ансамбли» ижросида «Мақом кечалари» номли концерт дастури ташкил этилди.
Концерт дастурида буюк адиблар Низомиддин Мир Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Амирий, Моҳларойим Нодира ҳамда Муҳаммад Аминхўжа Муқимий каби бетакрор шоирларнинг ғазалларига басталанган куй-қўшиқлар ижро этилди.
Бугунги концерт дастурида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида шаҳримиз меҳмонлари ҳамда элимиз ардоғидаги машҳур санъаткорлар иштирок этишди. Дастурда Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Салоҳиддин Азизбоевлар томонидан дилрабо куй-қўшиқлар санъат мухлисларига ҳадя қилинди.
Концерт дастурини Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, в.б. профессор Шамсиддин Усмонов саҳналаштирган.
ЎзДСМИ Фмфилиали ўқитувчи ва талабаларидан ташкил топган ансамблнинг бадиий раҳбарлари:
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, доцент Аҳмаджон Абдураҳимов ҳамда филиалнинг «Халқ ижодиёти» кафедраси катта ўқитувчиси Азизбек Талабоев.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan