Фаттоҳҳон Мамадалиев хотирасига бағишланган мақом кечаси

Қўқон шаҳрида Фаттоҳҳон Мамадалиев хотирасига бағишланган мақом кечаси ҳамда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди.
Маънавият фестивали доирасида ташкил этилган мазкур маданий тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов устоз санъаткорни ёд олиб, қўқонликларга маданий ҳордиқ улашиш учун ташриф буюрган барча санъаткорларга миннатдорлик билдирди.
Тадбирда эл ардоғидаги санъаткорлар Ҳасан Ражабий, Гулбаҳор Эрқулова, Аҳмаджон Дадаев, Ферузхон, Озодбек Тилланазаров, Абдулаҳад Абдурашидовлар бетакрор ижролари билан йиғилганларнинг кўнгилларига хушнудлик бахш этишди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида ташкил этилган “Янги Ўзбекистоннинг ёшлар ансамбли” жамоаси устоз санъаткорларга  жўровоз бўлишди.
Тадбир ниҳоятда самимий ва кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan