«ОҲАНГЛАРДА ВАТАН МАДҲИ»

Жорий йилнинг 11 июнь куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 августда қабул қилинган «Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3212 – сонли қарорини татбиқ этиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «ОҲАНГЛАРДА ВАТАН МАДҲИ» номли Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг Фарғона, Андижон ва Наманган вилояти бўлимларида фаолият юритаётган бастакорларнинг ижодий учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур ижодий учрашувда бастакорлар томонидан яратилган дилрабо куй ва қўшиқлар ижро этилди.
Концерт дастурида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Халқ ижодиёти» кафедраси катта ўқитувчиси, «Шуҳрат» медали, «Фидокорона хизматлари учун» ордени ҳамда «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони соҳиби Рафиқжон Аҳмедов басталаган «Соғинч» ва «Навбаҳор бу гулшанимга» номли тароналар санъат мухлисларига тақдим этилди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan