Битирув малакавий иши бўйича давлат имтиҳони ҳимоя қилинди.

Қўқон мусиқали драма театрида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Мусиқали театр актёрлиги» йўналиши 4 босқич талабалари ўзларининг битирув малакавий иши бўйича давлат имтиҳонини ҳимоя қилишди.
Битирувчи талабалар имтиҳон жараёнида Вильям Шекспирнинг «Қирол Лир фожеаси» спектаклини моҳирона намойиш этишди.
Бугунги имтиҳонда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, в.б. профессор Шамсиддин Усмонов бошчилигида «Театр санъати» кафедраси профессор – ўқитувчилари ва Ўзбекистон халқ артистлари Шафоатхон Раҳматуллаева, Ёрқиной Ҳотамова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хурсаной Умаровалар иштирок этишди.
Имтиҳон сўнгида филиалнинг илк қалдирғочлари саналмиш битирувчи талабалар устоз санъаткорлардан яхши ниятлар ила дуолар ва насиҳатлар олишди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan