Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилинди.

Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилинди.
Қўқонда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг VI йиғилиши ва Туризм бўйича ишчи гуруҳнинг XV йиғилиши бўлиб ўтди.
Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ўз нутқи давомида икки ярим минг йиллик тарихга эга Қўқон шаҳри номзодини илгари сурди ва иштирокчилардан мазкур шаҳарни Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти сифатида эълон қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлашни сўради.
Таклиф барча томонидан қўллаб-қувватланди ва Қўқон Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилинди. Шундан сўнг Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Усмоновга рамзий калит топширилди.
Тадбир доирасида ўзбек санъатининг машҳур юлдузлари иштирокида концерт дастури ўтказилди.
Концерт дастурида кўплаб санъаткорлар қатори Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида ташкил этилган «Янги Ўзбекистоннинг ёшлар ансамбли» жамоаси ҳам дилрабо куй-қўшиқлар билан иштирок этишди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan