#МЕН_ВАКЦИНА_ОЛДИМ

#МЕН_ВАКЦИНА_ОЛДИМ

🦠 Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Уч ойдан ошиқ давом этаётган вакцинация жараёнлари она диёримизда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди. Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан #Мен_вакцина_олдим акцияси давом этмоқда.

💉 Юртимизнинг ҳар бир шифо масканларида COVID-19 дан ҳимояланиш мақсадида аҳолини вакциналар билан эмлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари ўз ихтиёрига кўра Қўқон шаҳрида жойлашган 10 оилавий поликлиникада ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмландилар.

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали COVID-19 га қарши вакциналарни таъсир кучига ишонмасдан салбий муносабат билдириб келаётган шахслар ҳам орамизда учраб келмоқда.
Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, в.б. профессор Шамсиддин Усмонов Қўқон шаҳар 10 оилавий поликлиникага ташриф буюрди ва эмланиш жараёнини кўздан кечирди. Ташриф давомида мутахассис шифокорлар билан долзарб масала юзасидан суҳбат ташкил этилди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan