Суд-ҳуқуқ тизими мутахасислари билан учрашув

🏛 Бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талаба-ёшлари ўртасида мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ тизимида қабул қилинган қарор ва фармонлар ижроси, улар асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда амалга ошириш босқичлари, ислоҳотларни ёшлар ҳаётида тутган ўрни юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.

✅ Тадбирда Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди раиси Ў. Исмоилов, Қўқон туманлараро иқтисодий суд раиси Ж. Эргашев, судьялар Ф. Омонов, Б. Норов, У. Сафаров ва Ж. Отабоевлар иштирок этиб, талабаларга мавзу доирасида маълумотлар ҳамда ўз фикрларини айтиб ўтишди.

✅ Тадбир давомида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб беришди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan