«Қувноқлар ва зукколар» кўрик танлови

🏛 Бугун Қўқон мусиқали драма театрида 17 ноябрь «Халқаро талабалар куни» муносабати билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари ўртасида «Қувноқлар ва зукколар» кўрик танловининг «Ректор кубоги» бўйича ўзаро беллашув бўлиб ўтди.
✅ Беллашувда:
1. Олифталар.
2. Дадамни жамоаси.
3. Антиквар.
4. Big boys.
5. Жиддий ҳазилкашлар каби жамоалар 3та шарт бўйича талабалар ҳаётига оид театрлаштирилган саҳна кўринишларини намойиш этишди.
✅ Беллашув давомида филиалнинг бир қатор устоз ўқитувчилари «ҚВЗ» кўрик танловига одилона ҳакамлик қилишди. Тадбирда филиалнинг барча жамоаси, талабаларнинг ота-оналари ҳамда шаҳримиздаги бошқа олийгоҳлардан ҳам меҳмонлар ташриф буюрдилар.
✅ Беллашув сўнгида барча шартларда фаол иштирок этган «Дадамнинг жамоаси» гуруҳи ёшларига «Ректор кубоги» насиб этди. Шунингдек, бошқа жамоаларга ҳам Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, фалсафа фанлари номзоди, доцент Химматов Давлат Ахатқулович томонидан «Фахрий ёрлиқлар» ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.
ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan