Суровнома

Ҳурматли талаба!
Ҳурматли ота-она!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш мақсадида талабалар ва уларнинг ота-она(васий)лари ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Сизнинг саволларга объектив жавоб беришингиз ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш масаласига ойдинлик киритиб беришда ёрдам беради. Сўровнома аноним тарзда ўтказилади, унда респондентнинг исм-шарифи кўрсатилмайди.

Сўровнома жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 23:59га қадар ўтказилади. Сиздан мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Сизга сўровномадаги иштирокингиз учун аввалдан миннатдорчилик билдирамиз.

Сўровномага ўтиш учун қуйидаги ҳаволини босинг!
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSchsUMH_qyoTZVaJlFKbgU6txA6arEXVFvWWGxjmyioqSmWEg/viewform?google_abuse=GOOGLE_ABUSE_EXEMPTION%3DID%3D5b3ad94ce03f5aed:TM%3D1603024791:C%3Dr:IP%3D185.139.136.227-:S%3DAPGng0uiLXCtNdNEp77E9BWNDg8yRPPI4w%3B+path%3D/%3B+domain%3Dgoogle.com%3B+expires%3DSun,+18-Oct-2020+15:39:51+GMT

Таништирув дарслари ҳақида махсус репортаж

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида талабаликка қабул қилинган 1-курслар учун таништирув дарслари давом этмоқда.
Танишув дарслари белгиланган дарс жадваллари асосида ташкил этилмоқда.
Aнъанавий таълим шаклида бошланаётган ушбу дарс жараёнлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, белгиланган аудиторияларда олиб борилмоқда.
Биринчи курсга тавсия этилган талабаларга филиалда таълим жараёни тўғрисида илк тушунчалар берилмоқда. Филиал директори Шамсиддин Усмонов бошчилигида профессор-ўқитувчилар томонидан керакли дарсликлар ва фойдаланиладиган адабиётлар ҳақида маълумот берилмоқда. Бундан ташқари, дарсларда олий таълим муассасаси талабаси мақоми, ўтиладиган дарслар, муҳим қоидалар, кредит-модул тизимида ўқиш тартиботлари тўлиқ тушунтирилмоқда.
Танишув дарслари орқали талабаларда масофавий (онлайн) таълим олиш кўникмаси шакллантирилади. Шунингдек, керакли ҳужжатлар жамланмасини тақдим этиш бўйича тушунчалар берилмоқда.
Ҳозирги видеолавҳамиз айнан шу ҳақида.

Таништирув ҳафталиги

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида талабаликка қабул қилинган 1-курслар учун таништирув дарслари давом этмоқда.

Танишув дарслари белгиланган дарс жадваллари асосида ташкил этилмоқда.

Aнъанавий таълим шаклида бошланаётган ушбу дарс жараёнлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, белгиланган аудиторияларда олиб борилмоқда.

Биринчи курсга тавсия этилган талабаларга филиалда таълим жараёни тўғрисида илк тушунчалар берилмоқда. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан керакли дарсликлар ва фойдаланиладиган адабиётлар ҳақида маълумот берилмоқда. Бундан ташқари, дарсларда олий таълим муассасаси талабаси мақоми, ўтиладиган дарслар, муҳим қоидалар, кредит-модул тизимида ўқиш тартиботлари тўлиқ тушунтирилмоқда.

Танишув дарслари орқали талабаларда масофавий (онлайн) таълим олиш кўникмаси шакллантирилади. Шунингдек, керакли ҳужжатлар жамланмасини тақдим этиш бўйича тушунчалар берилмоқда.

Танишув дарсларни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов бошчилигидаги мутахассис профессор-ўқитувчилар олиб боришмоқда.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

«Tanishuv darslari»

Республикамизнинг барча ОТМлари қатори Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида ҳам бугун 12 октябрь – душанба кунидан бошлаб 1-босқич талабалар учун “Танишув дарслари” ташкил этилди.
Филиалга ташриф буюрган «Кутубхона-ахборот фаолияти» йўналиши 1-босқич талабалари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ўзларига бириктирилган хоналарга киритилдилар.
Таништирув дарсларини ЎзДСМИ Фмфилиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов ҳамда ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторовлар олиб боришди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Xотин-қизларга эътибор

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг мавқеини ошириш учун кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар страгедиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, шунингдек, хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олишлари учун кенг имкониятлар яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш доирасида танловда иштирок этган Фарғона вилояти Бувайда тумани Жилва қишлоғида истиқомат қилувчи Маҳаммаджонова Намуна Зафаржон қизи Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабасига айланди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов ва филиал ўқитувчилари имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган Намунахоннинг уйига ташриф буюришди. Ташриф чоғида талаба қизни ва унинг оила аъзоларини самимий тилаклар билан қутлашди ҳамда эсдалик совғалари топширишди.

Kasbiy(ijodiy) imtihonlar grafigi

O’zbekiston davlat san’at va madaniyat institutining Farg‘ona mintaqaviy filialida 2020-2021 o‘quv yili qabuli uchun o’tkaziladigan kasbiy(ijodiy) imtihonlar grafigi

  1. «Rejissyorlik: kino va televidenie rejissyorligi» va «Xalq ijodiyoti: ashula va raqs» yo‘nalishlari bo‘yicha 2020-2021 o‘quv yili qabuli uchun kasbiy(ijodiy) imtihon bo‘yicha imtihon grafigi
  2. «Professional ta’lim: xalq ijodiyoti (cholg’u ijrochiligi)» va «Xalq ijodiyoti: folklor va etnografiya» yo‘nalishlari bo‘yicha 2020-2021 o‘quv yili qabuli uchun kasbiy(ijodiy) imtihon bo‘yicha imtihon grafigi
  3. «Aktyorlik san’ati: dramatik teatr va kino aktyorligi» yo‘nalishi bo‘yicha 2020-2021 o‘quv yili qabuli uchun kasbiy(ijodiy) imtihon bo‘yicha imtihon grafigi
  4. «Aktyorlik san’ati: qo’g’irchoq teatri aktyorligi», «Aktyorlik san’ati: musiqali teatr aktyorligi» va «Rejissyorlik: musiqali teatr rejissyorligi» yo‘nalishlari bo‘yicha 2020-2021 o‘quv yili qabuli uchun kasbiy(ijodiy) imtihon bo‘yicha imtihon grafigi

Manzil: Farg’ona viloyati, Qo’qon shahar Movarounnaxr 3-«a». O’zbekiston davlat san’at va madaniyat institutining Farg‘ona mintaqaviy filiali

2020-2021 ўқув йили учун ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёнига тайёргарлик ҳақида махсус репортаж

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Қабул-2020. Касбий(ижодий) имтихонлар жараёнига тайёргарлик

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмоновнинг 2020-2021 ўқув йили учун филиалда ўтказиладиган касбий (ижодий) имтихонлар жараёни ҳақида берган интервьюси.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик

Бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов билан биргаликда филиалнинг профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, деканат ҳамда кафедра мудирлари ўртасида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича масофавий online йиғилиш бўлиб ўтди. Филиал директори Ш. Усмонов ўз сўзида жорий йилнинг 15-август санасигача филиалнинг профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган барча меъёрий хужжатлари, шахсий иш режалари, ўқув мажмуалар, аудио ва видео дарсликлар масофавий таълим платформасига тўлиқ жойланиши кераклиги ҳақида муҳим топшириқлар берди. Йиғилиш давомида йўлга қўйилган масофавий таълим тизимида филиалнинг профессор-ўқитувчилари, ахборот коммуникация технологияларидан унумли ва кенг фойдаланишларини янада такомиллаштириш учун бир қатор талаб ва таклифлар билдирилди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов 2020-2021 ўқув йили учун қабул жараёни филиалда қай тарзда йўлга қўйилгани ва касбий (ижодий) имтихонларни ўтказиш бўйича ташкил этилган барча мавжуд шарт-шароитлар билан ушбу видео орқали батафсил таништириб, кенг маълумотлар бериб ўтишади.