Созандалар ансамбли

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида таҳсил олаётган Ашула ва рақс йўналиши 1 – босқич талабалари ўзбек халқ чолғу асбобларидан фойдаланган ҳолда нафақат хонандалик, балки созандалик сирларини ҳам пухта ўзлаштиришмоқда. Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, «Шухрат» медали ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳиби, устоз санъаткор, «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факельтет декани Рафиқжон Аҳмедов ёш истеъдод эгаларига, созандалар ансамбли фанидан амалий тарзда ўзбек халқ куйларидан мусиқий сабоқлар бериб келишмоқда. Бугунги дарс машғулоти давомида талабалар устоз бастакор Муҳаммаджон Мирзаев куйи билан «Баҳор вальси» асари устида ишлаб, мусиқий маҳоратларини оширишди. Дарс машғулоти жараёнидан айрим лавҳаларни эътиборизга ҳавола этамиз.

Вокал йўналиши сирлари

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Мусиқали театр режиссёрлиги йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар ҳам вокал ижрочилиги машғулотларида мутахассис ўқитувчи Азизбек Ҳайдаров ҳамда жўрнавоз созанда Дилоромхон Мусаевадан қўшиқчилик сирларини ўзлаштиришмоқда. Кўп йиллик тажрибага эга устоз санъаткор Азизбек Ҳайдаров ёш истеъдод эгаларига, бўлажак театр актёрларига овозни созлаш, овоз пайларини эҳтиётлаш ва овоздан унумли фойдаланиш, берилган асарларни тўғри ижро этиш, асар қаҳрамонининг ички кечинмаларини, дардини ижро этилаётган ариялар орқали томошабинга етказиш сир – асрорларини ўргатиб келишмоқда. Бугунги дарсда «Гули сиёҳ» мусиқали драмасидан Нодир ариясини ўзлаштириш жараёнини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Вокал дарс машғулоти

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Мусиқали театр актёрлиги йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар учун вокал фанидан якка тартибда машғулотлар ўтказиш кенг йўлга қўйилган. Вокал фани бўйича юксак маҳоратга эга устозлардан катта ўқитувчи Тошпўлатжон Акбаров ва жўрнавоз созанда Достонбек Ғофировлар бўлажак актёрларга овоз йўналтириш сирлари, қўшиқ куйлаш жараёнида тўғри нафас олиш, овозни қўшиқ айтишга тайёрлаш ва овоз диапозонига эътибор бериш каби машғулотларни олиб боришмоқда. Эътиборингизга ушбу дарс машғулотлари жараёнидан лавҳалар ҳавола этамиз.

Театр студиялар филиалимиз меҳмони

Давлатимиз раҳбари ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин – қизлар бандлигини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари суришган.
ЎзДСМИ Фмфилиали ташаббуси билан вилоятимизнинг бир қатор туманлари ва шаҳарларида «Ташаббусга – ташаббус билан» шиори остида тарғибот тадбирлари ташкил этилиб «Театр студия»лар фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу студиялар билан филиалимиз ўртасида ижодий, бадиий учрашувлар ҳар доим ўтказилмоқда. Учкўприк, Данғара ва Бешариқ туманларида ташкил этилган театр студияларининг мактаб ўқувчиларидан ташкил топган жамоаси бугун филиалимизга ташриф буюришди. Улар ўзларининг жозибали рақслари ва куй – қўшиқларини филиал талабаларига намойиш этишди.

Ўзаро дарс таҳлили

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида профессор – ўқитувчилар ўртасида ўзаро дарсларга кириб таҳлил этиш одатий хол. Дарс мобайнида ўқитувчининг ва талабаларнинг зукколиги, талабчанлиги, билимдонлиги ва ижодкорлигини кузатар экансиз, ўз навбатида истеъдодли ёшларни устозларидан олаётган сабоқлари ва унинг натижасини кўриб кўзингиз қувнайди. «Саҳна нутқи» фанидан тасаввур ва жонли сўз уйғунлиги машқлари мавзусидаги бугунги дарсга филиалнинг профессор – ўқитувчилари ўзаро дарс таҳлили учун ташриф буюришди. Мусиқали театр актёрлиги 2 – босқич талабалари Халқ таълими аълочиси, тажрибали педагог Умидахон Болтабоевадан нутқни аниқ ва равон баён этиш, тўғри нафас олиш, тасаввурни уйғотиш, ёд олиш керак бўлган шеърлар, ғазаллар, сажлар,тез айтишлар ва берилган сўз матнларини тўғри талаффуз этиш каби актёрлар учун муҳим бўлган машқларни ўзлаштиришмоқда. Филиалнинг мутахассис профессор – ўқитувчилари бугунги дарс жараёни давомида ўзаро дарсни таҳлил этишди ва ўқитувчи ҳамда талабаларга машғулот юзасидан фикр – мулоҳазаларини билдиришди.

Илмий кенгашнинг 2 – сон йиғилиши

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали мажлислар залида филиал Илмий кенгашининг 2 – сонли йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус ҳамда Маданият вазирликлари буйруқлари билан ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов барчани таништириб чиқишди. Шундан сўнг 2019 – 2020 ўқув йилида филиал рейтингини ошириш, талабалар билан ўтказилаётган сўровномалар асосида талабаларнинг талаб таклифларини ўрганиб чиқиб ижобий ҳал этиш, мураббий ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва бошқа масалалар юзаси бўйича филиалнинг Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов сўзга чиқди. Кенгаш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони билан филиалнинг Илмий ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Рашидхон Турғунбоев таништирди. Шу билан биргаликда кенгашда «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедрасида меъёрий хужжатлар(ишчи ўқув дастури, профессор – ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари, ўзаро дарсларни кузатиш режаси, тўгарак машғулотлар режалари)нинг юритилиши ҳолати тўғрисида «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси мудири Умидахон Болтабоева сўзга чиқди.
ЎзДСМИ Фмфилиали матбуот котиби И. Ҳасанов.

«Мозийдан садо» тўгарак машғулоти

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида ташкил этилган тўгарак машғулотлари билан таништиришда давом этамиз. Фолклор ва этнография йўналиши бўйича «Мозийдан садо» номли тўгарак машғулотини ажойиб хонанда, ҳам созанда устоз мураббий ўқитувчи Ғофиржон Юнусов ўтказиб келишмоқда. Талабалар Фарғона водийси, Хоразм воҳаси, Сурхондарё, Қашқадарё ва бошқа вилоятларнинг халқ оғзаки ижодиёти намуналаридан лапарлар, ўланлар, яллалар ва бошқа куй-қўшиқларни моҳирона ижро этиш сирларини ўрганишмоқда. Талабалар дарслардан ташқари ўтилаётган ижодий тўгарак машғулотлардан жуда мамнунлар. ЎзДСМИ Фмфилиали мураббий устозлари ва талабаларига ҳамиша яхши кайфият ҳамда ижодий йўлларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.
ЎзДСМИ Фмфилиали матбуот котиби И. Ҳасанов.

«Саҳна нутқи» фанидан бадиий сўз тўгараги

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида таҳсил олаётган талабалар учун бир-биридан қизиқарли тўгарак машғулотлар ташкил этилган. Филиалнинг «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факельтети кафедра мудири Умидахон Болтабоева ҳам ёш истеъдод эгаларига «Саҳна нутқи» фанидан бадиий сўз тўгараги машғулотларини мунтазам ўтказиб келишмоқда. Талабалар ушбу машғулот давомида тўғри нафас олиш ва чиқариш, эркин ҳаракатланиш, қўл-оёқ, бўйин мушакларини зўриқтирмай ишлата олиш каби бир неча жисмоний ҳамда амалий машқларни катта иштиёқ билан ўзлаштиришмоқда.

Очиқ дарс машғулоти

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида таҳсил олаётган Ашула ва рақс йўналиши 2-босқич талабаларига, республикамизнинг кўплаб кўрик танловларининг ғолиби, истеъдодли хонанда ва созанда, устоз мураббий Азизбек Талабоев томонидан очиқ дарс машғулоти ўтказилди. Очиқ дарсда филиалнинг мутахассис мураббий ўқитувчилари иштирок этишди. Машғулот давомида талабалар Хоразм халқ қўшиқларидан «Садри – Гусванд» асарини ўрганиб, ушбу қўшиқ устида ижодий маҳоратларини оширишди. Дарс сўнгида устоз мураббийлар талабалар томонидан моҳирона ижро этилган қўшиқ ва куйга илиқ фикрлар билдиришди. Ҳозирги фото ва видеолавҳалар очиқ дарс машғулоти жараёнидан тасвирга олинган.

«Даҳолар сув ичган дарёлар»

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Олтин қалам» мукофоти совриндори, ўзбек киноси ва театри тарихига улкан ҳисса қўшган бетакрор кинорежиссёр, кинооператор, ёзувчи, ҳамшаҳаримиз Ҳамид Қаҳрамон билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.Таниқли кинорежиссёрнинг бир неча йиллик қадрдон дўстлари, мураббийлар, шоир ва ёзувчилар, адиблар ҳамда филиалимиз талабалари кеча давомида Ҳамид Қаҳрамоннинг ижодий фаолиятига бағишланган видеороликни томоша қилишди. Шундан сўнг Ҳамид Қаҳрамон қаламига мансуб «Даҳолар сув ичган дарёлар» номли муаллифлик китоби билан яқиндан танишилди. Китобда буюк ёзувчилар ва шоирлар, ўзбек кино ва театрининг даҳолари ҳақида сиз билган-билмаган ҳаётий воқеалар тасвирлаб берилган. 81 ёшни қарши олган буюк истеъдод эгаси Ҳамид Қаҳрамон филиалимизга китобларини тақдим этишар экан, ўзларининг шахсий олтин фондларида сақланиб келаётган ўзбек кино ва театрининг даҳолари ҳисобланган Шукур Бурхонов, Наби Раҳимов, Аббос Бакиров ва бошқа буюк актёрлар иштирокида шахсан тасвирга олинган спектаклларнинг кинотасмасини тақдим этаман дея ваъда беришди. Учрашув чоғида филиал талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга бугунги қаҳрамонимиздан тўлиқ жавобларга эга бўлишди. Биз шу фурсатдан фойдаланиб камтар ва оддий инсон, ўзбек кино саънатига катта ҳисса қўшиб келаётган кинорежиссёр Ҳамид Қаҳрамонга узоқ умр, соғлик – омонлик, иш йўлларига янада ривожлар тилаб қоламиз.