«Режиссура ва актёрлик маҳорати» фани бўйича ижодий имтихон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети, «Мусиқали театр режиссёрлиги» 2-босқич талабалари қишки семестр сўнгида «Режиссура ва актёрлик маҳорати» фани бўйича ижодий имтихон топширишди. Талабалар имтихон жараёнида ўзлари саҳналаштирган А. Навоийнинг «Лайли ва Мажнун», А. Қаҳҳорнинг «Ўжар», А. Қодирийнинг «Ўтган кунлар», шунингдек «Санъаткор бахти»,»Сўзсиз севги», «Гувох» каби бадиий асарлардан саҳна кўринишлари намойиш этишди. Имтихон давомида «Мусиқали театр режиссёрлиги» 2-босқич талабалари томонидан яратилган «Биз коррупцияга қаршимиз» номли видеороликлар ҳам қўйиб берилди. Имтихонда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йўлдошев, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов ва бошқа устоз санъаткорлар ҳамда талабалар иштирок этишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

«Чолғу ижрочилиги» фани бўйича имтихон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети, «Ашула ва рақс» ҳамда «Фольклор ва этнография» йўналиши 1-2 босқич талабалари қишки семестр сўнгида «Чолғу ижрочилиги» фани бўйича якуний назорат имтихонини топширишди. Талабалар имтихон жараёнида созандалик маҳоратларини намойиш этиб, ўзбек халқ куйларидан намуналар ижро этишди. Имтихонда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона меҳналари учун» ордени соҳиби Рафиқжон Аҳмедов, катта ўқитувчилар Азизбек Талабоев, Ғофиржон Юнусов, Сиддиқжон Мадаминов ва бошқа устоз санъаткорлар ҳамда талабалар иштирок этишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Илмий кенгашнинг 6-сонли йиғилиши

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали илмий кенгашининг навбатдаги 6-сонли йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Маданият вазирликлари буйруқлари билан барчани таништириб чиқишди. Йиғилиш давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга йўллаган мурожаатномаси ва 2020-йил «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилингани борасида алоҳида тўхталиб, тўлиқ маълумотлар берилди. Шундан сўнг йиғилиш кун тартиби бўйича «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси в.в.б мудири Р. Аҳмедов, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари А. Сатторов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Р. Турғунбоевлар сўзга чиқдилар. Улар ўз сўзларида филиалда илмий салоҳиятни юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан, ички интизом ва талабалар давомати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Олий таълим коррупциясиз соҳа» лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлар беришди.

«Коррупциясиз таълим»

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Коррупциясиз таълим» шиори остида профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида чора тадбирлар, ташвиқот ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Филиалнинг ички ва ташқи биносига, ўқув хоналарига «Коррупциясиз таълим» номли шиорлар ва плакатлар ўрнатилган. Коррупция-шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф тақдим этиш.(Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддаси)
Коррупция-таълим сифатига салбий таъсир қилади, унга эришиш имкониятларини чеклайди ва адолатга бўлган ишончга путур етказади.

Президент мурожаатномаси

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали профессор-ўқитувчилари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасини жонли эфир орқали кўришди ва юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган иқтисодий, сиёсий ўзгаришларга оид ҳар бир масалаларни диққат билан кузатиб қўллаб қувватлашди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Ёшларга қаратилаётган эътибор

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, 2017 – йилда ташкил этилган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалига фаолиятни янада ривожлантириш учун катта эътибор қаратишмоқда. Бугунги кунда филиал биноси реконструкция қилиниб, талабаларнинг ўқиш ва эркин ижод этишлари учун барча шарт – шароитлар яратилган. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тақдим этилган энг замонавий, рақамли моддий техник база аппаратуралари ижодкор талабалар ихтиёрига топширилди. Филиалнинг Мусиқали театр актёрлиги, Мусиқали театр режиссёрлиги, Қўғирчоқ театри актёрлиги, Ашула ва рақс, Фольклор ва этнография йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар тақдим этилган жиҳозлардан унумли фойдаланишмоқда.
Ёшларга қаратилаётган эътибор ва шароитлар учун биз муҳтарам Президентимизга, санъат ва маданиятни юксалтираётган Маданият вазирлиги раҳбариятига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари, уларнинг ота – оналари, профессор – ўқитувчилар ва бутун жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

«Вокал» фани бўйича якуний назорат имтихони

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети «Мусиқали театр актёрлиги» йўналиши 2 – босқич талабалари 3 – семестр сўнгида «Вокал» фани бўйича якуний назорат имтихонини топширишди. Талабалар имтихон жараёнида турли мусиқали драмалардан «Нурхон» арияси, «Осиё» арияси, «Эй қуёш», «Хидоят», «Мулладўст» арияси, шунингдек «Фуникуни – фуникуна» триоси ва «Отмагай тонг» дуэти каби бир неча ария ҳамда қўшиқларни моҳирона ижро этишди. Имтихонда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йўлдошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хурсаной Умарова ва яна бошқа устоз санъаткорлар иштирок этишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

«Ритмика – пластика» фани бўйича имтихон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети «Мусиқали театр актёрлиги» йўналиши 2 – босқич талабалари 3 – семестр сўнгида «Ритмика – пластика» фани бўйича якуний назорат имтихонини топширишди. Талабалар имтихон жараёнида «Аҳиллик бор жойда», «Уддабурон қиз», «Ҳийла», «Барабан», «Палов» каби бир неча саҳна кўринишларини намойиш этишди. Имтихонда Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов, мутахассис ўқитувчилар Равшанжон Деҳқонов, Зоҳиджон Абдуназаров ва бошқалар иштирок этишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

«Вокал» фани бўйича имтихон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Мусиқали театр актёрлиги йўналиши 3 – босқич талабалари «Вокал» фани бўйича якуний назорат имтихонини топширишди. Талабалар имтихон жараёнида «Нурхон» мусиқали драмасидан Нурхон арияси, «Одамхўрлар» мусиқали драмасидан Нормурод арияси, шунингдек «Тоҳир ва Зухра», «Холисхон», «Майсаранинг иши» ва яна бошқа мусиқали драмалардан ариялар ижро этишди. Имтихонда Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов ва Вокал фани бўйича катта ўқитувчилар Тошпўлат Акбаров, Азизбек Ҳайдаров ва бошқа мутахассис ўқитувчилар иштирок этишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

«Рақс» фани бўйича якуний имтихон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети «Мусиқали театр актёрлиги» йўналиши 3 – босқич талабалари 5 – семестр сўнгида «Рақс» фани бўйича якуний назорат имтихонини топширишди. Талабалар имтихон жараёнида Рус ва Татар халқларининг ва яна бошқа турли миллат рақсларини гуруҳли ижро этишди. Имтихонда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси «Шухрат» медали ва «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов ва мутахассис санъаткор ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ