Шахмат бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши томонидан спортнинг шахмат тури бўйича олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Талабалар шахмат тахтаси» вилоят босқичи мусобақаси ўтказилди. Ушбу ўтказилган мусобақада Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети, «Фольклор ва этнография» йўналишининг 2-босқич талабаси Абдурасулов Сарварбек фаол иштирок этиб фаҳрли 3-ўринни қўлга киритди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Илмий кегашининг 7-сонли йиғилиши

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали Илмий кегашининг 7-сонли йиғилиши бўлиб ўтди.
Дастлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими ҳамда Маданият вазирликларининг янги буруқлари тўғрисида кенг маълумотлар берилди. Илмий кенгаш давомида 2019-2020 ўқув йилининг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов ҳисобот берди. Шунингдек филиалда талабаларнинг давомати ва ижро интизоми тўғрисида «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети декани Икромжон Ҳабибжонов баёнот топширди. Ўқув, илмий-ижодий, маънавий-маърифий жараённи такомиллаштиришга филиал ахборот ресурс марказининг вазифалари, профессор-ўқитувчилар, талаба ва ходимларнинг мутолаа маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан АРМ раҳбари Донохон Раҳмонова сўзга чиқди. Йиғилишда яна бир қанча қатор масалалар бўйича талаб ва таклифлар, музокаралар ўтказилди, барча профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимлар қилинажак ишлар ва бажариладиган вазифаларни белгилаб олишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Талабалар тақдим этилган жиҳозлардан унумли фойдаланишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, 2017 – йилда ташкил этилган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалига, унинг фаолиятини янада ривожлантириш учун катта эътибор қаратишмоқда. Бугунги кунда филиал биноси реконструкция қилиниб, талабаларнинг ўқиш ва эркин ижод этишлари учун барча шарт – шароитлар яратилган. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тақдим этилган энг сўнгги замонавий, рақамли моддий техник база (прожекторлар, овоз кучайтиргичлар, микрофонлар) каби маҳсулотлар ижодкор талабалар ихтиёрига топширилди. Филиалнинг Мусиқали театр актёрлиги, Мусиқали театр режиссёрлиги, Қўғирчоқ театри актёрлиги, Ашула ва рақс, Фольклор ва этнография йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар тақдим этилган жиҳозлардан унумли фойдаланишмоқда.
Ёшларга қаратилаётган эътибор ва шароитлар учун биз муҳтарам Президентимизга, санъат ва маданиятни юксалтираётган Маданият вазирлиги раҳбариятига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари, уларнинг ота – оналари, профессор – ўқитувчилар ва бутун жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4филиалига

Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби, халқаро тинчлик учун кураш жарчиси Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди. Дастлаб шоиранинг ҳаёти ва ижоди ҳақида, унинг ўзбек ва умумжаҳон адабиётига самарали ҳисса қўшгани, ўзбек шеъриятида баҳор куйчиси, муҳаббат ва садоқат куйчиси деб аталиши ҳақида тўхталиб ўтилди ва кенг маълумотлар берилди, шунингдек шоиранинг ижод йўллари тасвирланган фотолавҳалар намойиш этилди. Шундан сўнг бугунги кечага ташриф буюрган Қўқон давлат педагогика институти «Ўзбек тили ва адабиёти» факультети ўқитувчиси, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Муқаддасхон Саидакбарова бошчилигида ёш адабиётчи талаба қизлар сўзга чиқдилар ҳамда шоиранинг беқиёс шеърларидан намуналар келтиришди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Ашула ва рақс» йўналиши 2-босқич талабалари устозлар кўмагида шоира Зулфиянинг қаламига мансуб куй ва қўшиқлар ижро этишди. Бугунги адабий-бадиий кечани филиалнинг «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети декани Икромжон Ҳабибжонов олиб борди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институининг Фарғона минтақавий филиали

«Мозийдан садо» номли тўгарак машғулоти

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида турли ҳил тўгараклар ва машғулотлар фаолият юритиб келмоқда. «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси ўқитувчиси Ғофиржон Юнусов томонидан ташкил этилган «Мозийдан садо» номли тўгарак машғулоти ҳам шулар жумласидандир. Филиалнинг «Фольклор ва этнография» 1-2-босқич талабалари ушбу тўгарак машғулотлари давомида ўзбек халқ куй-қўшиқлари, лапарлари, ўланлари, яллалари каби нодир асарларни моҳирона ўзлаштириб келишмоқда.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

«Қўғирчоқ театр актёрлиги » фани бўйича маҳорат дарси

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Қўғирчоқ театр актёрлиги» 1-босқич талабалари учун маҳорат дарси (мастер класс) ўтказилди. Маҳорат дарсларини Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг «Қўғирчоқ театр актёрлиги »  кафедраси ўқитувчиси Ўтаганов Равшан Жўраевич, юксак маҳорат билан филиал талабаларига катта тажриба ва сабоқлар улашди. Талабалар маҳорат дарси мобайнида турли ҳил тана ва қўл машқларини бажаришди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

dsmi-qf.uz

Грим санъати

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари учун элимиз ардоғидаги санъат арбоблари, театр ва кино санъатига улкан ҳисса қўшиб келаётган таниқли санъаткорлар томонидан маҳорат дарслари (мастер класслар) мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Бугунги меҳмонимиз Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг «Мусиқали, драматик театр ва кино санъати» кафедраси доценти Жалилова Феруза Суръатовна. Ажойиб санъаткор, грим устаси Ф. Жалилова филиалнинг «Мусиқали театр актёрлиги» ва «Қўғирчоқ театри актёрлиги» йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларга актёрларни қай йўсинда ташқи қиёфасини ўзгартириш сирлари, актёрни қандай грим қилиш жараёни билан яқиндан таништирди. Кино орқали Голливуд ва Болливуднинг жангари ҳамда даҳшатли фильмларидаги юзи ва тана жароҳатлари қўрқинчли акс этган инсон қиёфаси бу албатта моҳир грим устасининг маҳоратига боғлиқ. Ҳозирги лавҳалар айнан шу жараённи тайёрлаш ҳақида.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Филиалда сумалак тайёрланди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида халқимизнинг севимли баҳорий таомларидан бири бўлган сумалак тайёрланди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов бошчилигида профессор-ўқитувчилар ва филиал талабалари эзгу ниятлар ҳамда юқори кайфият билан мўжизавий таом атрофида жамулжам бўлишди. Сумалак барчага маълумки буғдой дони кўкатидан тайёрланади.
Кўп асрлар давомида уни тажрибада синаб, текшириб, сумалакнинг шифобахшлигига ишонч ҳосил килинган. Буни ҳис этган барча, катта-кичик, соғ-бемор уни тановул қилишга шошилади. Хусусан, қишдан-баҳорга чиқиш — дармонсизлик, илик узилди пайтга тўғри келади.
Сумалак баҳорнинг шифобахш таоми бўлиб, у қонимизни тозалаб, жисмимизни тетиклаштириб, куч-қувватимизни оширади.
Сумалакда шакар моддаси, оқсил, фойдали жавҳарлар (кислота), дармондорилар мўл бўлади.
1936 йилда буғдой ўсимтасини текширган Эмерсон ва Эванс исмли немис олимлари буғдойда токоферол моддаси борлигини аниқлашган ва у женщень таркибида учрайдиган Е витаминининг ўзгинаси эканлигини исботлашган.
Олимларнинг таъкидлашича, сумалак гипертония, гепатит, буйрак, меъда-ичак хасталикларига яхши даво бўлиб, қон таркибини яхшилаб, меъда-ичак фаолиятини меъёрга келтиради, асабни тинчлантиради.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

«Актёрлик санъати ва халқ ижодиёти соҳаларининг ривожланиш истиқболлари»

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Актёрлик санъати ва халқ ижодиёти соҳаларининг ривожланиш истиқболлари» мавзуси остида биринчи қўшма илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференцияда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали ва Қўқон давлат педагогика институти ҳамда Фарғона давлат университети республика ёш санъатшунос талабалари иштирок этишди. Конференцияни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг конференция қатнашчилари иштирокида «Халқ ижодиёти-боқий қадрият»,»Актёрлик санъатида тасаввур»,»Ўзбек фольклор мусиқаси ва шашмақомнинг ноталаштирилиши» каби санъат ва маданиятни юксалтиришга доир бир қатор маърузалар тингланди. Дастур давомида ЎзДСМИ Фмфилиали «Ашула ва рақс» йўналиши 2-босқич талабалари устоз санъаткор Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов бошчилигида ўзбек халқ куй-қўшиқларидан намуналар ижро этишди. Конференция сўнгида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов томонидан бугунги иштирокчиларни тақдирлаш маросими ташкилланди. Конференция ҳақидаги тўлиқ маълумотларни Фарғона телерадикомпанияси ҳамда Қўқон шаҳар «Мулоқот» телеканалининг «Давр» информацион дастурида кўришингиз мумкин.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

«Қувноқлар ва зукколар» кўрик танлови

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари ўртасида «Қувноқлар ва зукколар» кўрик танловининг «Ректор кубоги» учун ўзаро беллашув бўлиб ўтди. Беллашувда:

  1. Олифталар.
  2. Дадамни жамоаси.
  3. Comedy tuning.
  4. Big boys жамолари 3та шарт бўйича талабалар ҳаётига оид театрлаштирилган саҳна кўринишларини намойиш этишди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов бошчилигида бир қатор устоз ўқитувчилар «ҚВЗ» кўрик танловига одилона ҳакамлик қилишди. Беллашув сўнгида барча шартларда фаол иштирок этган «Олифталар» жамоасига «Ректор кубоги» насиб этди.