Ҳамид Олимжоннинг ҳаёти ва ижоди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида таҳсил олаётган Кутубхона ахборот фаолияти (сиртқи) 1 – босқич талабалар иштирокида шодлик ва бахт куйчиси, истеъдодли шоир, драматург, олим, давлат ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий ва маърифий тадбир ташкилланди. Дастлаб филиалнинг Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Муножотхон Асқарова Ҳамид Олимжоннинг ҳаёти ва ижодига оид, унинг поэзияси, илғор ғоялари тўғрисида қизиқарли маълумотлар берди. Тадбир давомида Ҳамид Олимжоннинг ҳаёти ва ижоди тасвирланган видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг талабалар томонидан шоирнинг қаламига мансуб шеърлардан намуналар ва куй – қўшиқлар янгради. Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси «Шухрат» медали ва «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов ҳамда Фольклор ва этнография йўналиши бўйича мутахассис санъаткор ўқитувчи Ғофиржон Юнусов ижросида Ҳамид Олимжон шеъри билан «Куйгай» қўшиғи ижро этилди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Sh. Usmonov

Илмий – услубий ишлар

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини йиллик иш режасига мувофиқ профессор – ўқитувчилар илмий – услубий ишлар бажариши белгиланган. Шунга асосан филиалнинг профессор – ўқитувчилари қуйидаги ўқув қўлланмалар яратишди. Бундан ташқари ОАК рўйхатига киритилган илмий мақолалар ҳам чоп этишди.
ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

O’zbekiston Davlat san’at va madaniyat institutining Farg’ona mintaqaviy filiali

Ижод маҳсули

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида таҳсил олаётган талабаларнинг ижодий фаолиятлари, санъат соҳасида изланишлари билан таништиришда давом этамиз. Бугун эътиборингизга «Ашула ва рақс» йўналиши 2 – босқич талабаси Шерзод Қурбонбоевнинг «Зори борми» ҳамда «Фольклор ва этнография» йўналиши 1 – босқич талабаси Миржалол Каримовнинг «Қўқон» номли муаллифлик қўшиқларини видеоролигини ҳавола этамиз.
ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Сайлов – 2019

22-декабр – Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали биносида Қўқон шаҳар 151 – сайлов участкаси жойлашган. Олий мажлис қонунчилик палатаси халқ депутатлари, вилоят ва шаҳар кенгашлари депутатлигига сайловчилар томонидан овоз бериш аъло ва юқори кайфият билан бошланди. Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради, шундан сўнг 151 – сайлов участкаси раиси ЎзДСМИ Фмфилиали психологи Раҳматжон Қўзибоев сайловга овоз бериш жараёнини очиқ деб эълон қилди. Қўқон шаҳар 63 – МФЙ фуқаролари ўзлари танлаган ва ишонган муносиб номзодларига овоз бериш учун 151 – сайлов участкасига бирин кетин ташриф буюришмоқда. Сайлов жараёнига керакли бўлган барча шарт – шароитлар мавжуд. Сайловчиларга яхши кайфият улашиш учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедрасининг устоз санъаткор ўқитувчилари ўзбек миллий куй – қўшиқларидан намуналар ижро этишмоқда.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

«Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!»

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси «Фольклор ва этнография» йўналиши 1 – 2 – босқич талабалари кузги семестр якуни бўйича «Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!» деб номланган имтихон концерт дастурини намойиш этдилар. Талабалар имтихон жараёнида ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналаридан «Алла» ўзбек халқ алласи, «Фарғона рубоийси», «Оқ теракми – кўк терак», «Тул бобо», «Ўзбек халқ ўланлари», «Боғингизда олича», «Хоразм термалари» билан бир қаторда «Аския» жанрига оид пайровларни ҳам моҳирона ижро этишди. Бугунги имтихонда ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўрахон Пўлатов, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, «Шухрат» медали ва «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов ҳамда мутахассис санъаткор ўқитувчилар жамоаси иштирок этишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Актёрлик маҳорати

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси «Мусиқали театр актёрлиги» 2 – босқич талабалари 3 – семестр якунлари бўйича имтихон топширишди. Талабалар имтихон жараёнида ўзлари саҳналаштирган саҳна кўринишларини намойиш этдилар. Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг «Анор», «Бойчечак», Ўткир Ҳошимовнинг «Умр», Ўлмас Умарбековнинг «Кузнинг биринчи куни», «Одам бўлиш қийин» каби яна бир неча машҳур адибларнинг асарларидан саҳна кўринишларини маҳорат ила ижро этишди. Бугунги имтихонда ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йўлдошев ва яна бошқа фахрий профессор ўқитувчилар иштирок этишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

«Бу муқаддас юртда азиздир инсон»

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси «Ашула ва рақс» йўналиши 2 – босқич талабалари кузги семестр якуни бўйича «Бу муқаддас юртда азиздир инсон» деб номланган имтихон концерт дастурини намойиш этдилар. Имтихон жараёнида ашулачилар ансамбли «Савти калон талқинчаси», «Баёт Шерозий 3», «Садри гусванд» каби мақом йўналишидаги куй – қўшиқларни ижро этишди. Шунингдек талабалар яккахон ижрочилик маҳорати бўйича «Соғинурман», «Айлагач», «На қилдим», «Йўлингда» ва яна бир қатор мақом йўналишидаги қўшиқларни ижро этишди. Бугунги имтихонда ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов, мутахассис санъаткор ўқитувчилар жамоаси ҳамда талабаларнинг ота – оналари иштирок этишди. Ҳозирги фото ва видеолавҳалар имтихон жараёнида тасвирга олинган.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида элимиз ардоғидаги машҳур санъаткорлар билан ижодий учрашувлар ва улар томонидан маҳорат дарслари ўтказиш доимий анъанага айланган. Бугунги меҳмонимиз Ўзбекистон Давлат Консерваторияси Шарқ мусиқаси факельтети, анъанавий ижрочилик бўлимининг фахрий профессор – ўқитувчиси, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева. Ўзбек мақомчилик санъатига катта ҳисса қўшган севимли санъаткоримиз филиалимизга ташрифи чоғида мавжуд йўналишларимиз, ижодий жараён, ижодкор талабалар фаолияти билан яқиндан танишиб чиқишди. Шундан сўнг Ашула ва рақс ҳамда Фолклор ва этнография йўналиши 1-2- босқич талабалари учун маҳорат дарси (мастер класс) ташкилланди. Маҳорат дарси мобайнида устоз санъаткор қўшиқчи талабаларимизнинг ижро маҳоратларини тинглаб уларга янада керакли маслаҳатлар ва йўл – йўриқлар беришди. Севимли санъаткоримиз Муножот Йўлчиева томонидан ижро этилган қўшиқлар бугунги ижодий учрашувга катта файз қўшди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Ўзбекистон Республикасида сайлов ҳуқуқи

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали мажлислар залида Ўзбекистон конституциявий тузумининг асосий тамойиллари, конституциянинг моҳияти ва ҳусусиятлари; Ўзбекистон Республикасида шахснинг хуқуқий ҳолати; Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузуми борасида сиёсий давра суҳбати ташкилланди. Филиалнинг Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов ҳамда филиал психологи, Қўқон шаҳар 151- сайлов округи раиси Раҳматжон Қўзибоевлар давра суҳбатини олиб боришди. Улар филиал талабаларига Ўзбекистон Республикасида сайлов ҳуқуқи ва сайлов тизими хусусиятлари, Ўзбекистон Республикасининг давлат тузилиши ва давлат ҳокимияти органларининг конституциявий – хуқуқий асосларни ўрганишни ва уларнинг мазмун моҳияти тўғрисида керакли бўлган сиёсий ҳамда хуқуқий маълумотлар беришди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Муҳаммад Ризо Огаҳий ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир

 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2019 йил 25 – мартда тасдиқланган (01-07/ 1-40-сонли) чора тадбирлар режасининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда 19-асрда Хива хонлиги тарихида ўчмас из қолдирган буюк шоир, тарихчи ва таржимон Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий (1809-1874) ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий тадбир ташкил этилди. Филиалнинг Ахборот ресурс маркази раҳбари, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Икромжон Ҳабибжонов талабаларга Огаҳийнинг ҳаёти ва ижоди, беқиёс асарлари, юксак истеъдод эгаси бўлганлиги, адабий жанрларга ижодий ёндашиб, уларни такомиллаштирганлиги, 7-8-10-12 байтли ғазал ёзиш тартибини 23 байтгача етказганлиги ҳақида қизиқарли маълумотлар берди. Тадбир давомида Огаҳийнинг қаламига мансуб ғазаллардан талаба қизларимиз мисоллар келтиришди. Фолклор ва этнография йўналиши бўйича мутахассис ўқитувчи Ғофиржон Юнусов эса шоирнинг нодир асарларидан машҳур «Феруз» қўшиғини ижро этиб беришди.

Мушкин қошингнинг ҳайъати ул чашми жаллод устина,
Қатлим учун нас келтирур нун элтибон сод устина.

Қилғил томошо қомати, зебоси бирлан оразин,
Гар кўрмасанг гул бўлғонин пайванд шамшод устина.

Нозу адо-ю ғамзаси қасдим қилурлар дам-бадам,
Ваҳ, мунча офатму бўлур бир одамизод устина.

Ман хастаға жон асрамоқ эмди эрур душворким,
Қотил кўзи бедод этар ҳар лаҳза бедод устина.

Ул гул юзи шавқи била шайдо кўнгул шому саҳар,
Булбулдек айлар юз наво минг навъи фарёд устина.

Бошимға ёғғон ғам тоши мингдин бирича бўлмағай,
Гардун агар минг бесутун ёғдурса Фарҳод устина.

Эй шаҳ, карам айлар чоғи тенг тут ямону яхшини –
Ким,меҳр нури тенг тушар вайрону обод устина.

Хоки танинг барбод ўлур охир жаҳонда неча йил,
Сайр эт Сулаймондек агар тахтинг қуруб бод устина.

Не журъат ила Огаҳий очғай оғиз сўз дергаким,
Юз хайли ғам қилмиш ҳужум ул зор ношод устина.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Telegram (http://t.me/uzdsmifmf)
O’zDSMI FMF
O’zDSMI Farg’ona filiali