Президент мурожаатномаси

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали профессор-ўқитувчилари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасини жонли эфир орқали кўришди ва юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган иқтисодий, сиёсий ўзгаришларга оид ҳар бир масалаларни диққат билан кузатиб қўллаб қувватлашди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йўлдошев 80 ёшда

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида бетакрор режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йўлдошевнинг муборак 80 йиллик таваллуд кунига бағишланган ижодий кеча ташкил этилди. Карим Йўлдошев 1940 йил 15 – январь куни таваллуд топган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг режиссёрлик факультетини тугатган. 1965-1975 йилларда Наманган театрида бош режиссёр, сўнгра директор вазифасида, 1975-1986 йилларда Қашқадарё театрида бош режиссёр лавозимларида ишлаб келган. Энг яхши спектакллари «Сарвқомат дилбарим», «Лайли ва Мажнун», «Алпомиш», «Қатағон», «Ғариблар», «Соҳибқирон Темур» ва яна бошқа бир неча асарларни саҳналаштирган. Айни дамда режиссёр Карим Йўлдошев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида фахрий профессор – ўқитувчи лавозимида фаолият юритмоқда. Филиалнинг «Мусиқали театр актёрлиги» ҳамда «Мусиқали театр режиссёрлиги» йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг севимли устози. Бугунги кечага меҳмон бўлиб Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Аъзамович Усмонов ташриф буюришди. Санъат ва маданият соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилиб ўз ўрнига эга бўлган устоз санъаткор Карим Йўлдошевни қутлуғ муборак ёши билан табриклашди ҳамда эсдалик совғаларини тақдим этишди. Шундан сўнг юбилей эгасини табриклаш учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов сўзга чиқиб бутун жамоа номидан таваллуд эгасига узоқ умр, соғлик омонлик ҳамда ижодий куч – қувватлар тилаб, эсдалик учун совғалар топширишди. Ижодий кеча давомида Карим Йўлдошев билан биргаликда ижод этган яқин дўстлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўрахон Пўлатов ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хурсаной Умаровалар иштирок этишди. Сўнгра филиалнинг иқтидорли талабалари томонидан дилтортар жонли куй ва қўшиқлар, жозибали рақслар, шунингдек Карим Йўлдошев саҳналаштирган спектакллардан парчалар намойиш этилди.

Ўзбек театрчилик санъатига беқиёс ҳисса қўшган, минглаб муносиб актёрларни элга танитган, ёшларнинг севимли устози, камтарин инсон Карим Йўлдошевни яна бир бор 80 – йиллик таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этамиз.

14 – январь Ватан ҳимоячилари куни.

Қўқон шаҳар Мусиқали драма театрида «Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!» шиори остида 14 – январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам концерт дастури бўлиб ўтди. Даставвал Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов сўзга чиқиб юртимиз ҳимочиларини бугунги байрам билан муборакбод этишди ва фидойи хизматлари учун Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм бўлинмалари офицерлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳарбий аскарларига миннатдорчилик тариқасида «Ташаккурнома»лар ва эсдалик совғалари топширишди. Байрам дастурини элимиз ардоғидаги санъаткорлар давом эттиришди. Қўқон шаҳридаги 5-6-7- мусиқа мактаби ўқувчилари томонидан дилтортар куй – қўшиқлар ва жозибали рақслар намойиш этилди. Концерт дастурида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультетининг иқтидорли талабалари ҳам фаол иштирок этишди. Бугунги дастур барчага хуш кайфият бахшида этди.

«Юртим байроғи» шиори остида «Мақом кечаси» кўрик танлови

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 – ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ – 3391-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда мақом санъатини янада ривожлантириш мақсадида Фарғона вилояти Мақом маркази, Қўқон шаҳар хокимлиги, шунингдек Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали ҳамкорлигида Қўқон мусиқали драма театрида 2019 йил 29 – декабрь куни «Юртим байроғи» шиори остида «Мақом кечаси» кўрик танлови ташкил этилди. Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар ва атроф туманлардан ташриф буюрган мақом йўналишида ижод қилиб келаётган бир неча иштирокчилар танловда қатнашдилар. Улар ижросида «Фарғона тонг отгунча», «Дугоҳ», «Муножот», Қўқон ушшоғи», «Фиғон», «Найлайин» ва Рост мақомидан «Сафти калон талқинчаси» каби ўлмас нодир асарлар моҳирона ижро қилинди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси катта ўқитувчиси Азизбек Талабоев ҳамда «Ашула ва рақс» йўналиши 2 – босқич талабаларидан ташкил топган «Дилхуш» ашулачилар ансамбли кўрик танловда қатнашиб муносиб юқори ўринни эгаллашди. Танлов сўнгида ҳакамлар ҳайъати аъзолари бугунги «Мақом кечаси» кўрик танлови ғолибларига 1-2-3- даражали диплом, фахрий ёрлиқлар ва махсус эсдалик совғаларини тақдим этишди. Бугунги кечага жонбозлик кўрсатган, кўрик танловни ташкил этган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов одилона баҳо берган ҳакамлар ҳайъати аъзоларига катта миннатдорчилик билдириб уларга «Ташаккурнома»лар топширишди. Асрлар оша ханузгача давом этиб келаётган ўзбек мумтоз мақомчилик санъатининг давомчиларига устозлар йўлини беришини яратгандан тилаб қоламиз.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Сайлов 2019

22-декабр – Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали биносида Қўқон шаҳар 151 – сайлов участкаси жойлашган. Олий мажлис қонунчилик палатаси халқ депутатлари, вилоят ва шаҳар кенгашлари депутатлигига сайловчилар томонидан овоз бериш аъло ва юқори кайфият билан бошланди. Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради, шундан сўнг 151 – сайлов участкаси раиси ЎзДСМИ Фмфилиали психологи Раҳматжон Қўзибоев сайловга овоз бериш жараёнини очиқ деб эълон қилди. Қўқон шаҳар 63 – МФЙ фуқаролари ўзлари танлаган ва ишонган муносиб номзодларига овоз бериш учун 151 – сайлов участкасига бирин кетин ташриф буюришмоқда. Сайлов жараёнига керакли бўлган барча шарт – шароитлар мавжуд. Сайловчиларга яхши кайфият улашиш учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедрасининг устоз санъаткор ўқитувчилари ўзбек миллий куй – қўшиқларидан намуналар ижро этишмоқда.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

«Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!»

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси «Фольклор ва этнография» йўналиши 1 – 2 – босқич талабалари кузги семестр якуни бўйича «Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!» деб номланган имтихон концерт дастурини намойиш этдилар. Талабалар имтихон жараёнида ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналаридан «Алла» ўзбек халқ алласи, «Фарғона рубоийси», «Оқ теракми – кўк терак», «Тул бобо», «Ўзбек халқ ўланлари», «Боғингизда олича», «Хоразм термалари» билан бир қаторда «Аския» жанрига оид пайровларни ҳам моҳирона ижро этишди. Бугунги имтихонда ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўрахон Пўлатов, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, «Шухрат» медали ва «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов ҳамда мутахассис санъаткор ўқитувчилар жамоаси иштирок этишди.

Филиал талабалари мактаб ўқувчилари билан

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали Мусиқали театр актёрлиги 2 – босқич талабалари ҳамда филиалнинг вокал фани бўйича мутахассис катта ўқитувчилари Тошпўлатжон Акбаров ва Азизбек Ҳайдаровлар Қўқон шаҳридаги филиалимизга бириктирилган 8 – умумий ўрта таълим мактабида маҳорат дарсини (мастер класс) ўтказишди. Талабалар томонидан ижро этилган куй қўшиқлар юқори синф ўқувчиларига манзур бўлди. Мактаб ўқувчилари филиалимиз фаолияти, мавжуд йўналишлар, ижодий жараён билан учрашув чоғида батафсил маълумотларга эга бўлишди

«Гиёҳвандлик – аср вабоси»

Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали мажлислар залида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан тасдиқланган «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора – тадбирлар дастури»нинг 32 – бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва вилоят бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий аҳборот – таҳлил маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари ҳамда вилоят ва шаҳар наркология диспансерлари билан ҳамкорликда «Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш» ва «Гиёҳвандлик – аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик!» мавзулари остида давра суҳбати ташкилланди. Фарғона вилояти Қўқон шаҳар 2 – Наркология диспансери наркологи Илҳомжон Сатторов филиалимизга ташриф буюриб, профессор – ўқитувчилар ва талабаларга аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш ва юқумли бўлмаган касалликларни олдини олиш борасида қизиқарли ва фойдали маслаҳатлар берди. Давра суҳбати давомида савол ва жавоблар ўтказилди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Маҳорат дарслари мактабларда ўтказилмоқда

Қўқон шаҳар 4 – умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факельтети ўқитувчилари, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳиби устоз санъаткор Рафиқжон Аҳмедов ҳамда фолклор ва этнография йўналиши ўқитувчиси Ғофиржон Юнусовлар мусиқа фани бўйича маҳорат дарси ўтказишди. Дарс мобайнида филиалимиз фаолияти, мавжуд бўлган йўналишлар ва ижодий жараён билан тўлиқ таништирилди. Сўнгра мактаб ўқувчиларига Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазали билан Рост мақомидан «Соқиномаи Савтикалон» ашуласи ўргатилди ва ўқувчилар билан биргаликда ижро этилди. Ўзбекистон халқ артисти Раҳимахон Мазоҳидова ижро этган фолклор ва этнография туркумидан лапарлар ва яллалардан намуналар келтирилди. Шу билан биргаликда «Соғинч» куйи ва «Ўртар» қўшиғи устоз санъаткорлар томонидан янгради. Бугунги ижодий учрашув ва маҳорат дарси мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Мактаблар билан ҳамкорлик ўрнатилди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 20 – ноябрдаги 08 – 4179 – сон топшириқ хати асосида юборилган мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 6-7-8-9-10- умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Дилмуроджон Мадолимов ҳамда Ёшлар иттифоқи БТ кенгаши етакчиси Икромжон Ҳабибжонов юқоридаги мактабларга ташриф буюришди. Улар мактаб раҳбарлари билан учрашиб, тузилган режага мувофиқ ўқувчи ёшлар учун асосий фанлар бўйича маҳорат дарслари ўтказиш, Олий таълим муассасаларига мактаб битирувчи ўқувчиларини тайёрлаш ва улар учун керакли шарт – шароитлар яратиш мақсадида турли танловлар ўтказиш, «Очиқ эшиклар куни» тадбирларини ташкиллаш, 5 та муҳим ташаббус доирасида ишлар натижадорлигини таъминлашга кўмаклашиш борасида ҳамкорликни келишиб олишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ