Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирилигининг 2021 йил 2 феаралдаги №87-06-203-сонли хати ижроси юзасидан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали Ахборот-ресурс марказида ўтказилган “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари ” номли китобининг тақдимоти тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирилигининг 2021 йил 2 феаралдаги №87-06-203-сонли хати ижроси бўйича Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали Ахборот-ресурс марказида 2021 йил ахборот-ресурс маркази раҳбари Д.Раҳмонова томонидан талабалар иштирокида “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” номли китобининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда талабаларни 2021 йилда “Таълим нашриёти” томонидан чоп этилган “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари ” номли китобининг 2-жилди билан таништирилди. Ушбу китоб тўплам ҳолида бўлиб, унга Республикамиздаги олий таълим муассасаларининг бакалавриат, магистратура босқичларида таълим олаётган ёшлар, докторантлар,шунингдек, вазирлик ва идораларда ўз фаолияти билан бир қаторда изланишлар олиб бораётган ёш олимларнинг илмий тадқиқотлари натижалари жамланган. Илмий мақолалар жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларига инновацион ғоялар ва илмий ишланмаларни жорий қилишга қаратилганлиги билан эътиборга моликлиги, ҳар бир ёш-талабалар учун муҳим қўлланма сифатида хизмат қилишини таъкидлаб ўтилди.
Тақдимотда китоб юзасидан талабалар томонидан берилган саволларга жавоб берилди, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Барча талабаларга ушбу китобни ўқиш тавсия этилди.