Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида филиалда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча олий таълим муассасаларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 2020 йил 16-мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) татилга чиқарилди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари ҳам ушбу таътил сабабли ўз уйларига жўнаб кетишди. Айни дамда Қўқон шаҳар дезинфекция станцияси томонидан коронавируснинг олдини олиш мақсадида филиал биноси, ўқув хоналари, коридорлар, чиқиш зиналари ҳамда ҳожахоналар (Филиалда талабалар ётоқхонаси мавжуд эмас) махсус дорилар билан дезинфекция қилинмоқда.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Вокал фани бўйича маҳорат дарси

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети, «Мусиқали театр актёрлиги» 1-босқич талабалари учун Вокал фани бўйича маҳорат дарси ўтказилди. Филиалимизга Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг доценти Рудакий Алламбаев ҳамда ЎзДСМИ ўқитувчиси Аяпберган Отегеновлар ташриф буюришди. Маҳорат дарси мобайнида устозлар вокал йўналишида ижрони қай тарзда нафас олиб тўғри ишлатиш, овозни зўриқтирмай соатлаб қўшиқ куйлаш учун қандай машқлар бажариш кераклиги ҳақида тушунчалар беришди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

KOICA Корея ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари билан учрашув

2020 йил 12 март куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалига KOICA Корея ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари Ким Хонам, Канг Мунхи ва Анваржон Шомирзаевлар ташриф буюрди. Ташриф давомида KOICA вакиллари филиал вакиллари билан учрашди ва ташкилотнинг волонтёрлик дастури тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди. Жумладан, волонтёрлик дастури 48 мутахассисликни ўз ичига олувчи 5 та йўналиш: таълим, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш давлат бошқаруви ва энергетика саноати соҳаларида ривожланатган давлатларнинг эҳтиёжлари асосида амалга оширилиши тўғрисида маълумот бериб ўтилди. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, 1995 йилда KOICAнинг Ўзбекистонда дастлабки 10 нафар волонтёри ўз фаолиятини бошлаган эди. 2019 йилнинг май ойига қадар жами 509 нафар KOICA волонтёрлари таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика саноати, давлат бошқаруви ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият олиб боришмоқда.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Навбатдаги йиғилиш

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов ҳамда «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедрасининг профессор-ўқитувчилари ўртасида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда 3та муҳим масала бўйича топшириқ ва вазифалар берилди.
1.Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш.
2.Филиал талабаларининг давомати ва интизомини янада йўлга қўйиш.
3.»Стартап-лойиҳалар»ни жадаллаштириш каби масалалар кўриб чиқилди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

8-МАРТ «ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ»

Дунёни биз эркаклар қўлимиздан келганча гўзал қилиб, бемисли чиройга безаб акс эттирмайлик, лекин аёлларсиз бетакрор нафисликни, жозиба ва кўркни дунёга бера олмаймиз.
Бирингиз опамсиз, бирингиз синглим.
Бахт сўзи биз учун сизсиз аёллар.
Бирингиз онамсиз, бирингиз ёрим.
Байрамингиз билан азиз аёллар.
Бу дунё ўткинчи биламиз буни.
Гўзалликда тенгсиз сизсиз ҳилоллар.
Чин дилдан табриклар улашдим сизга.
Байрамингиз билан азиз аёллар.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида 8-март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан филиал аёл ва қизларини табриклаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов бошчилигида жамоанинг барча эркаклари филиалнинг хотин-қизларини тантанавор тарзда табриклашди ҳамда бугунги байрамга аталган гуллар ва совға саломлар улашишди.
Азиз опа-сингиллар, мунис муштипар онажонлар, баҳор фаслининг унутилмас санаси 8-март халқаро хотин-қизлар байрами билан чин дилдан муборакбод этамиз.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

“Биз ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қаршимиз” мавзуси остида учрашув бўлиб ўтди

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИНИНГ
ФАРҒОНА МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛИ
“Театр санъати ва халқ ижодиёти” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари ўртасида Қўқон шаҳар Маънавият-маърифат бўлими, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ, Қўқон шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Қўқон шаҳар бош имом хатиби билан ҳамкорликда Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида “Биз ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қаршимиз” ҳамда “Соғлом турмуш тарзи-фаровон ҳаёт асоси” мавзулари доирасида учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов кун тартибидаги мавзулар юзасидан тадбир иштирокчиларини таништириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни “Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар тўғрисида” муҳим топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан ҳамкор ташкилотлар билан қатор учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилаётганлиги ҳақида тўхталиб, сўзни Қўқон шаҳар бош имом хатиби А. Исоқовга берди. А. Исоқов ўз сўзида Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ёшлар тарбияси бутун миллат олдидаги улкан масъулиятли вазифа эканлигини таъкидлаб: “Агар фарзандимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши, кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илм-у ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас”,-дея таъкидлаб ўтди.
Қўқон шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Жамоатчилик билан ишлаш бўлим бошлиғи М.Адҳамов Президентимизнинг шу йил 29 январдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишида кўзда тутилган вазифалар ижроси юзасидан шаҳримизда амалга оширилаётган тарғибот ишлари юзасидан маълумотлар бериб ўтди ҳамда бу касалликнинг олдини олиш бўйича фуқаролар томонидан амалга ошириладиган профилактик тадбирларни талабаларга тушунтириб, кўргазмали тарқатма материаллар профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларга тарқатилди.
Шундан сўнг Қўқон шаҳар ИИО ФИБ ХПИБ ВЕ ва ЁЎХПТЭГ катта инспектори, майор Д. Эргашев сўзга чиқиб, бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, сифатли профилактика ишлари бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида маъруза қилди.
Ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлаш, уларни бандлигини таъминлашда ота-оналар, таълим муассасалари ҳамкорлигини кучайтириш борасидаги ишлар юзасидан ўз маълумотларини талабаларга етказди. Жумладан, ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш жойларидан олисда хусусий хонадонларда яшаши, турли тоифадаги фуқаролар уйида, назоратсиз холда яшаши, ижтимоий-маиший хавф-хатарларнинг юзага келишини олдини олиш борасида амалга ошириладиган ишлар хусусида талабаларга тушунчалар бериб, шаҳримизда юз берган ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва унинг оқибатлари юзасидан маълумотлар бериб ўтди.
Қўқон шаҳар Маънавият-маърифат бўлинмаси раҳбари Д. Умаров шаҳримизда ёшлар ўртасида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтди.
Маъруза сўнгида йиғилишда иштирок этаётган филиал профессор-ўқитувчи ва талабалари ўзларининг мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди ва тадбир якунида филиал ўқитувчилари ва талабаларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.
Шунингдек тадбир сўнгида Республика, вилоят ва шаҳар тадбирларида, ёшлар ўртасидаги кўрик танловларда фаол иштирок этиб келаётган филиал талабаларига махсус “Ташаккурнома”лар тантанали равишда тақдим этилди.
Филиал директори кун тартибидаги масалалар бўйича ўтказилган учрашув учун самимий миннатдорчилик билдириб, бундай долзарб мазмундаги учрашувларни тез-тез ташкил этиш ва турли хил мавзуларда фикр алмашиш ва давра суҳбатларини ўтказиш бўйича ҳамкорлик келажакда ҳам давом этишига ишонч билдириб, иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

«Республика лидер қизлар фестивали»

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида 1-март куни Ўзбекистонда илк бора «Республика лидер қизлар фестивали» ташкил этилди. Фестивалда ҳар томонлама етук соҳа эгалари бўлган лидер қизлар иштирок этишди. Тарих саҳифаларида ўчмас ном қолдирган Тўмарис, Барчиной, Нодирабегим ва Зулфияхонимлар издошлари бўлган бу қизлар:
1.Адабиёт.
2.Спорт.
3.Санъат.
4.Маданият.
5.Таълим каби йўналишлар бўйича маҳоратларини намойиш этишди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети», «Фольклор ва этнография» йўналиши 2-босқич талабаси Диловар Тожибоева ҳам ушбу фестивалда айнан санъат йўналиши бўйича қатнашиб «Лидер қиз» номига сазовор бўлди. Диловар Тожибоева Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг махсус сертификати ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL

Шахмат бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши томонидан спортнинг шахмат тури бўйича олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Талабалар шахмат тахтаси» вилоят босқичи мусобақаси ўтказилди. Ушбу ўтказилган мусобақада Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети, «Фольклор ва этнография» йўналишининг 2-босқич талабаси Абдурасулов Сарварбек фаол иштирок этиб фаҳрли 3-ўринни қўлга киритди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Илмий кегашининг 7-сонли йиғилиши

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали Илмий кегашининг 7-сонли йиғилиши бўлиб ўтди.
Дастлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими ҳамда Маданият вазирликларининг янги буруқлари тўғрисида кенг маълумотлар берилди. Илмий кенгаш давомида 2019-2020 ўқув йилининг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов ҳисобот берди. Шунингдек филиалда талабаларнинг давомати ва ижро интизоми тўғрисида «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети декани Икромжон Ҳабибжонов баёнот топширди. Ўқув, илмий-ижодий, маънавий-маърифий жараённи такомиллаштиришга филиал ахборот ресурс марказининг вазифалари, профессор-ўқитувчилар, талаба ва ходимларнинг мутолаа маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан АРМ раҳбари Донохон Раҳмонова сўзга чиқди. Йиғилишда яна бир қанча қатор масалалар бўйича талаб ва таклифлар, музокаралар ўтказилди, барча профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимлар қилинажак ишлар ва бажариладиган вазифаларни белгилаб олишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Талабалар тақдим этилган жиҳозлардан унумли фойдаланишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, 2017 – йилда ташкил этилган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалига, унинг фаолиятини янада ривожлантириш учун катта эътибор қаратишмоқда. Бугунги кунда филиал биноси реконструкция қилиниб, талабаларнинг ўқиш ва эркин ижод этишлари учун барча шарт – шароитлар яратилган. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тақдим этилган энг сўнгги замонавий, рақамли моддий техник база (прожекторлар, овоз кучайтиргичлар, микрофонлар) каби маҳсулотлар ижодкор талабалар ихтиёрига топширилди. Филиалнинг Мусиқали театр актёрлиги, Мусиқали театр режиссёрлиги, Қўғирчоқ театри актёрлиги, Ашула ва рақс, Фольклор ва этнография йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар тақдим этилган жиҳозлардан унумли фойдаланишмоқда.
Ёшларга қаратилаётган эътибор ва шароитлар учун биз муҳтарам Президентимизга, санъат ва маданиятни юксалтираётган Маданият вазирлиги раҳбариятига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари, уларнинг ота – оналари, профессор – ўқитувчилар ва бутун жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4филиалига