«Кутубхона-ахборот фаолияти» 1-2- босқич талабалари учун маҳорат дарслари ўтказилди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Кутубхона-ахборот фаолияти» 1-2- босқич талабалари учун маҳорат дарслари ўтказилди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг «Кутубхонашунослик» кафедраси доценти, филология фанлари номзоди С. Х. Давлатов ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг «Кутубхона фондлари ва библиографияшунослик» кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди М. Ҳ. Маҳмудовлар филиалимизга ташриф буюришиб, ўтказишган маҳорат дарслари мобайнида «Кутубхона-ахборот фаолияти» йўналиши талабалари билан яқиндан танишишди. Дарс давомида «Ахборот-кутубхона фаолияти бошқаруви» фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириш керак бўлган масалалар ва қўйиладиган талаблар, фаннинг мақсади, вазифаси, тамойиллари, қонуниятлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар беришди.

«Рақс» фани бўйича маҳорат дарси

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари учун элимиз ардоғидаги санъаткорлар, кино ва театрнинг машҳур актёрлари, таниқли хофизлар, бастакорлар ва юксак маҳоратга эга рақс усталари (балетмейстер) томонидан маҳорат дарслари (мастер класс) мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Бугунги меҳмонимиз Ўзбекистон давлат Хореография академияси «Хореография» кафедраси доценти Фазлиева Зебо Камарбековна ҳамда «Хореография» кафедраси ўқитувчиси Жалилова Ширин Шуҳратовналар. Улар филиалимизга ташриф чоғида «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультетининг «Мусиқали театр актёрлиги» 1-2-3-босқич талабаларига «Рақс» фани бўйича маҳорат дарсларини ўтказишди. Маҳорат дарси сўнгида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов ташриф буюрган рақс санъати усталарига махсус «Ташаккурнома»лар йўллашди. Филиал талабаларига бу каби тажриба алмашишлар, ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари, давра суҳбатлари санъатга бўлган меҳрни, иштиёқни янада юксалтирмоқда.

«Назм ва наво»

Қўқон шаҳримиздаги Мусиқали драма театрида ғазал мулкининг султони Ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган «Назм ва наво» номли байрам кечаси бўлиб ўтди. Концерт дастурини Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов кириш сўзи билан очиб беришди. Шундан сўнг бугунги кечани ташкил этган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети профессор- ўқитувчилари ва «Мусиқали театр актёрлиги», «Ашула ва рақс» йўналиши талабалари томонидан Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймолари ёритилган саҳна кўринишлари ва уларнинг қаламларига мансуб дилрабо куй-қўшиқлар ижро этилди. Концертга шаҳримиз меҳмонлари, ЎзДСМИ Фмфилиали, ҚДПИнинг ўқитувчилари ва талабалари, ХТБга қарашли мактаблардан мураббийлар ва ўқувчилар, шунингдек кўпгина санъатсевар зиёли инсонлар ташриф буюришди. Адабий кеча ташриф буюрган барча томошабинларга манзур бўлди. Бугунги концерт дастурини саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kда

«Хазон бўлган умр»

Қўқон шаҳар Мусиқали драма театрига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали 1-босқич талабалари ташриф буюришди. Филиал талабалари ташриф чоғида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов томонидан саҳналаштирилган «Хазон бўлган умр» спектаклини томоша қилишди. Спектаклдаги барча ролларни филиалнинг «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети «Мусиқали театр актёрлиги» 3-босқич талабалари ижро этишган.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Директор билан учрашув

Жорий йилнинг 31-январь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов ҳамда филиал профессор- ўқитувчилари ва талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Шамсиддин Усмонов учрашув чоғида бир қатор масалалар, жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-январдаги ПФ-5924 «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва чора тадбирлар тўғрисида» ги фармони бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 18-октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ги ПФ-5847-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Ректорга саволим бор» лойиҳаси доирасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббус юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан нутқ сўзлашди. Учрашув давомида талабалар учун барча керакли маълумотлар берилди ва савол-жавоблар ташкил этилди.

«Чолғу ижрочилиги» фани бўйича имтихон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети, «Ашула ва рақс» ҳамда «Фольклор ва этнография» йўналиши 1-2 босқич талабалари қишки семестр сўнгида «Чолғу ижрочилиги» фани бўйича якуний назорат имтихонини топширишди. Талабалар имтихон жараёнида созандалик маҳоратларини намойиш этиб, ўзбек халқ куйларидан намуналар ижро этишди. Имтихонда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона меҳналари учун» ордени соҳиби Рафиқжон Аҳмедов, катта ўқитувчилар Азизбек Талабоев, Ғофиржон Юнусов, Сиддиқжон Мадаминов ва бошқа устоз санъаткорлар ҳамда талабалар иштирок этишди.

Илмий кенгашнинг 6-сонли йиғилиши

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали илмий кенгашининг навбатдаги 6-сонли йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Маданият вазирликлари буйруқлари билан барчани таништириб чиқишди. Йиғилиш давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга йўллаган мурожаатномаси ва 2020-йил «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилингани борасида алоҳида тўхталиб, тўлиқ маълумотлар берилди. Шундан сўнг йиғилиш кун тартиби бўйича «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси в.в.б мудири Р. Аҳмедов, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари А. Сатторов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Р. Турғунбоевлар сўзга чиқдилар. Улар ўз сўзларида филиалда илмий салоҳиятни юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан, ички интизом ва талабалар давомати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Олий таълим коррупциясиз соҳа» лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлар беришди.

Президент мурожаатномаси

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали профессор-ўқитувчилари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасини жонли эфир орқали кўришди ва юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган иқтисодий, сиёсий ўзгаришларга оид ҳар бир масалаларни диққат билан кузатиб қўллаб қувватлашди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йўлдошев 80 ёшда

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида бетакрор режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йўлдошевнинг муборак 80 йиллик таваллуд кунига бағишланган ижодий кеча ташкил этилди. Карим Йўлдошев 1940 йил 15 – январь куни таваллуд топган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг режиссёрлик факультетини тугатган. 1965-1975 йилларда Наманган театрида бош режиссёр, сўнгра директор вазифасида, 1975-1986 йилларда Қашқадарё театрида бош режиссёр лавозимларида ишлаб келган. Энг яхши спектакллари «Сарвқомат дилбарим», «Лайли ва Мажнун», «Алпомиш», «Қатағон», «Ғариблар», «Соҳибқирон Темур» ва яна бошқа бир неча асарларни саҳналаштирган. Айни дамда режиссёр Карим Йўлдошев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида фахрий профессор – ўқитувчи лавозимида фаолият юритмоқда. Филиалнинг «Мусиқали театр актёрлиги» ҳамда «Мусиқали театр режиссёрлиги» йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг севимли устози. Бугунги кечага меҳмон бўлиб Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Аъзамович Усмонов ташриф буюришди. Санъат ва маданият соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилиб ўз ўрнига эга бўлган устоз санъаткор Карим Йўлдошевни қутлуғ муборак ёши билан табриклашди ҳамда эсдалик совғаларини тақдим этишди. Шундан сўнг юбилей эгасини табриклаш учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов сўзга чиқиб бутун жамоа номидан таваллуд эгасига узоқ умр, соғлик омонлик ҳамда ижодий куч – қувватлар тилаб, эсдалик учун совғалар топширишди. Ижодий кеча давомида Карим Йўлдошев билан биргаликда ижод этган яқин дўстлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўрахон Пўлатов ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хурсаной Умаровалар иштирок этишди. Сўнгра филиалнинг иқтидорли талабалари томонидан дилтортар жонли куй ва қўшиқлар, жозибали рақслар, шунингдек Карим Йўлдошев саҳналаштирган спектакллардан парчалар намойиш этилди.

Ўзбек театрчилик санъатига беқиёс ҳисса қўшган, минглаб муносиб актёрларни элга танитган, ёшларнинг севимли устози, камтарин инсон Карим Йўлдошевни яна бир бор 80 – йиллик таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этамиз.

14 – январь Ватан ҳимоячилари куни.

Қўқон шаҳар Мусиқали драма театрида «Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!» шиори остида 14 – январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам концерт дастури бўлиб ўтди. Даставвал Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов сўзга чиқиб юртимиз ҳимочиларини бугунги байрам билан муборакбод этишди ва фидойи хизматлари учун Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм бўлинмалари офицерлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳарбий аскарларига миннатдорчилик тариқасида «Ташаккурнома»лар ва эсдалик совғалари топширишди. Байрам дастурини элимиз ардоғидаги санъаткорлар давом эттиришди. Қўқон шаҳридаги 5-6-7- мусиқа мактаби ўқувчилари томонидан дилтортар куй – қўшиқлар ва жозибали рақслар намойиш этилди. Концерт дастурида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультетининг иқтидорли талабалари ҳам фаол иштирок этишди. Бугунги дастур барчага хуш кайфият бахшида этди.