«Экологик маданиятни ёшлар тарбиясидаги ўрни»

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали мажлислар залида «Экологик маданиятни ёшлар тарбиясидаги ўрни» мавзуси остида давра суҳбати ўтказилди. Қўқон шаҳар экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Ғиёсжон Қуролов ва атмосфера ҳавосини ҳимоя қилиш бўйича бош мутахассис инспектори Шерзодбек Шерматовлар филиал талабаларига мавзуга оид бир қатор қизиқарли маълумотлар беришди. Озодалик ва тозаликка қатъий риоя этиш, атроф муҳитни ҳар ҳил чиқиндилардан сақлаш, кириб келган куз мавсумида дарахтлардан тўкилган ҳазон ва баргларни ёқиб юбормаслик, яшаш худудимиздан оқиб ўтаётган сув ҳафзаларини тоза тутиш ҳар биримизнинг вазифамиз эканлиги бўйича фикр мулоҳазалар ҳамда талаб таклифлар билдирилди.

Она ватанимизга бағишланган видеоролик

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари ва устоз мураббийлари серқуёш она заминимиз, жаннатмакон мустақил ватанимиз шаънига бағишланган, шеърий мисраларни ўз ичига олган видеоролик тайёрлашди. Ушбу видеороликни эътиборингизга ҳавола этамиз.

ЎзДСМИ Фмфилиали фаолияти ёритилган кўрсатувлар

   Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали фаолияти ва йўналишлари ҳамда таълим жараёни билан мунтазам таништиришда давом этмоқдамиз. Фарғона телерадиокомпанияси ижодкорлари томонидан филиалимизнинг илк фаолиятидан бошлаб тасвирга туширилган махсус кўрсатувларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

2019 – 2020 ўқув йили учун тўлов – контракт қиймати эълон қилинди

    Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 87 – 01 – 573 хатини ижроси бўйича йиғилиш ташкил этилди. Ушбу хат мазмуни бўйича ЎзДСМИ Фмфилиали ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, » Шуҳрат» медали, «Фидокорона хизматлари учун» орден соҳиби, ЎзДСМИ Фмфилиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факельтет декани Рафиқжон Аҳмедов, филиал психологи Раҳматжон Қўзибоевлар сўзга чиқишди. Сўзга чиққанлар 2019 – 2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов – контракт асосида ўқитиш қийматлари белгилангани, тўлов – контракт қиймати миқдорларини икки ҳил кўринишда «стипендияли» ва «стипендиясиз» амалга ошириш мумкинлиги, контракт тўловини ойма – ой бўлиб тўлаш имконияти берилгани, иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида стипендия тайинлаш каби бир қатор янгиликлар билан таништириб ўтишди. Хат юзаси бўйича турли савол ва жавоблар ўтказилди, айни кунда долзарб бўлиб турган юқоридаги масалага ойдинлик киритилди. Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилгани, стипендия билан (мисол тариқасида) – 10 792 960 сўм (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида), стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм – 4 800 000) ҳамда 1 – 2 – 3 босқич талабаларига бир ҳил 400 000 сўмдан стипендия белгиланиши ва бошқа керакли маълумотлар билан таништириб ўтишди.

Ўзбекистон Маданият вазири Б. Сайфуллаев филиалимиз меҳмони

   Қўқон шаҳримизда ўтказилаётган «Халқаро ҳунармандчилик фестивали» муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев бир неча кундан бери шаҳримизда ўтказилаётган фестиваль тадбирларини бошқариб келишмоқда. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари билан ёшларга қаратилаётган эътибор, чексиз имкониятлар, билим олишлари учун яратилаётган барча шарт – шароитларни тарғибот этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б. Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалига ташриф буюришди. Ташриф давомида филиал балансига ўтаётган Қўқон туризм ва сервис касб – ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини кўздан кечириб, келгусида филиални янада ривожлантириш, фаолиятни тобора кенгайтириш мақсадида филиал директори, доцент Шамсиддин Усмоновга кўпгина кўрсатмалар ва таклифларни бериб ўтишди. Шундан сўнг филиал талабалари билан яқиндан учрашиб, қизиқарли савол – жавоблар ва давра суҳбатлари ўтказишди. Ташриф сўнгида Б. Сайфуллаев ЎзДСМИ Фмфилиали маъмурияти ва талабаларига эзгу ниятлар, улкан зафарлар ва омадлар тилаб қолишди.

 

Ўрда майдонида байрам шукуҳи

  Қўқон шаҳримизнинг Ўрда майдонига қурилган катта саҳнада кўнгилочар куй – қўшиқлар, жозибали рақслар, халқ сайиллари бошланди. Ўрда майдони томошабинларга тўлган. Шаҳримизга ташриф буюрган хорижий меҳмонлар, вилоятлардан келган фестиваль қатнашчилари ва ҳамшаҳарларимиз миллийликни ўзида акс эттирган бадиий мусиқали саҳна кўринишларини ўзгача кўтаринки кайфият билан қарши олишмоқда. Шулар қатори ЎзДСМИ Фмфилиали талабалари ҳам фестивал меҳмонларини янграётган дилтортар шўҳ тароналарга рақсга чорлашмоқда. Ҳамманинг юзида табассум ва байрам қувончи акс этмоқда.

Серқирра ижодкор талабамиз Гулирухсор Жўраева

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида иқтидорли, қобилиятли санъатсевар талабалар кўпчиликни ташкил этишади. Фолклор ва этнография йўналиши бўйича 2 – босқич талабаси Гулирухсор Жўраева ҳам серқирра ижодкор талабалардан. Республикамизда ўтказилаётган кўпгина кўрик – танловларнинг ғолибаси, халқ лапарларини қўлидаги сози билан ижро этаётган бу қизимиз айни кунларда Қўқон шаҳримизда ўтказилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалига бағишлаб ўзининг муаллифлик қўшиғини яратди. Эътиборингизга ушбу қўшиқни ҳавола этамиз.

ЎзДСМИ Фмфилиали маъмурияти 1 – босқич талабалар билан яқиндан танишдилар

   Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида 1 – босқич талабалари филиалимизнинг фаолияти билан яқиндан танинишмоқда. Бугун ЎзДСМИ Фмфилиали маъмурияти, ишчи ходимлари, мураббий ўқитувчилари янги ўқишга кирган талабалар билан яқиндан танишиш мақсадида учрашув ташкил этишди. Филиалнинг АРМ раҳбари Икромжон Ҳабибжонов барча мураббий ходимларни талабаларга расман таништириб ўтди. Шундан сўнг ҳар 1 – босқич гуруҳларга келишилган ҳолда гуруҳ сардорлари сайланди.

1 – Маънавият соати

  ЎзДСМИ Фмфилиали мажлислар залида 1- босқич талабалар учун олий ўқув юртининг ички тартиби, интизом қоидалари ва одоб аҳлоқ, ўзбекона самимий муомала ҳамда кийиниш маданияти юзаси бўйича маънавият соати ўтказилди. Шунингдек бу йилги ўқув йилидан контракт тўлов шартномаси бўйича ўзгаришлар киритилгани ва тўловлар қандай амалга оширилиши юзасидан керакли маълумотлар берилди. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари А. Сатторов ва филиал маслаҳатчи юристи Ҳ. Усувалиевлар билан талабалар ўртасида хуқуқий ва бошқа савол жавоблар бўлиб ўтди.

1 – босқич талабалар филиалнинг факультет ва кафедра фаолияти билан танишишди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида 1 – босқич талабалар учун филиалнинг структуравий тузилиши, факельтет ва кафедра фаолияти тўғрисида кенг маълумотлар берилмоқда. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳиби ЎзДСМИ Фмфилиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факельтет декани Рафиқжон Аҳмедовлар талабаларга ўқиш давомида оралиқ ва якуний назоратлар, ижодий амалий имтихонлар, баҳолаш тизими жараёни ҳақида керакли маълумотлар ҳамда тушунчалар беришмоқда.