Адабиёт ва санъат гулшанида

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалига бир қатор профессорлар, фан докторлари, адабиётшунос олимлар ташриф буюришди. Тошкент давлат шарқшунослик институтининг профессори, Филология фанлари доктори Боқижон Тўхлиев, Ўзбекистон фанлар академияси, Ўзбек тили адабиёти ва фолклори институти профессори, Филология фанлари доктори Шомирза Турдиев, Ўзбекистон фанлар академияси, Алишер Навоий номидаги Давлат музейи директори, Филология фанлари доктори Жаббор Эшонқулов ҳамда Туркия жумҳурияти Карабул университети профессори, Филология фанлари доктори Нодирхон Ҳасанлар ташрифлари чоғида филиалимиз фаолияти ва мавжуд йўналишларимиз билан яқиндан танишиб чиқишди. Шундан сўнг филиал талабалари билан биргаликда давра суҳбати ташкилланди. Суҳбат давомида адабиёт ва санъатнинг бир – бирига узвий боғлиқ эканлиги, қўшиқ яратишда куй билан бирга шеърий мисраларга ёки ғазалларга кўпроқ эътибор қаратиш кераклиги, шу билан бирга халқ оғзаки ижоди намуналари ҳисобланган мақомчилик, аския ҳамда Фолклор ва этнография жанрларига оид бир неча қизиқарли мисоллар, фикр ва мулоҳазалар юритилди.Суҳбат сўнгида филиал талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf
You tube канал: youtube.com/dsmi fmf

Ҳалолликка нима етсин

Шамсиддин Усмонов ЎзДСМИ Фмфилиали директори.
Санъат ва маданият доимо инсонларни яхшиликка,эзгуликка ва қалбан тозаликка етакловчи маънавий кучдир. Санъат ва маданият ходими қалби тоза, ҳиссиётли инсонлардир. Ижодкорлар фақатгина ўз қобилиятига таянади. Саҳна таниш билишчиликни қабул қила олмайди. Ижодкор тайёрлашда коррупция каби иллатни аралашуви эртанги ижод жараёнида ижодкорни қалбан бундай иллатга қарши образ яратилишига ҳалал бериши табиий. Бизнинг жамоа бўлажак актёрларни, хонанда ва созандаларни юксак маҳорат эгаси этиб тайёрлаш ҳамда юксалтиришни ўз олдимизга олий мақсад этиб қўйганмиз. Замонамиз ривожланиб бормоқда, дунёқараш ўзгармоқда, ёшларимизга эътибор кундан кунга ортиб бормоқда. Шундай экан ҳалоллик, адолат ва виждон ҳамроҳимиз бўлмоғи лозим.

Театр янгиликлари

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида таҳсил олаётган Мусиқали театр актёрлиги 3 – босқич талабалари Қўқон мусиқали драма театрида Евгений Шварц ва Ханс Кристиан Андерсоннинг «Қор маликаси» эртаги асосида саҳналаштирилган спектаклда асосий бош ролларни ўйнашга ҳозирлик кўришмоқда. Бугун Қўқон мусиқали драма театрининг режиссёрлар хонасида театр актёрлари билан бир қаторда филиал талабаларига роллар топширилди. ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов бошчилигида саҳналаштирилаётган ушбу асар тез кунларда томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

«Орият»

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали Мусиқали театр актёрлиги йўналиши бўйича таҳсил олаётган 3 – босқич талабалар маҳоратли режиссёр ва педагог Насрулло Қобилнинг «Орият» номли асари устида ишлашмоқда. Саҳналаштирувчи режиссёр ЎзДСМИ Фмфилиали ўқитувчиси, маҳоратли актёр ва мураббий Равшанжон Деҳқонов. Репетиция ва тайёргарлик ишлари Қўқон мусиқали драма театри саҳнасида ўтказилмоқда. Ҳозирги лавҳаларимиз репетиция жараёнидан олинган. Тез кунларда ушбу асарнинг премьераси бўлиб ўтади.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Ўлкашунослик музейида

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 89-02-2545- сонли хати ижроси юзасидан қадимий ва бой тарихини ўрганиш, ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида Тарих фани ўқув дастурларига мувофиқ мавзу доирасида талабаларнинг маданият масканларига ( театр, музей ва ҳ.к) ташрифларини уюштириш белгилаб қўйилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Мусиқали театр актёрлиги», «Мусиқали театр режиссёрлиги», «Қўғирчоқ театр актёрлиги», «Ашула ва рақс» ҳамда «Фолклор ва этнография» йўналишларида таҳсил олаётган 1 – босқич талабалари «Ўзбекистон тарихи» фанидан шаҳримиздаги Худоёрхон Ўрдасида жойлашган ўлкашунослик музейига ташриф буюришди. Филиал талабалари 2400 йиллик тарихни ўз ичига олган Ҳўқанди Латифнинг маданий бой мероси, хунармандчилик буюмлари, Қўқоннинг 12 дарвозаси тасвирланган макети, барчага машҳур бўлган Қўқон аравасининг бизгача сақланиб келаётган намуналари ва Қўқон хонлари даврида ясалган тилла , кумуш ва мис тангалар ҳамда уларнинг ҳаётига оид қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Футбол бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари ўртасида футбол спорт мусобақаси ўтказилди. 1 – 2 – 3 – босқич талабалари ўзаро беллашиб, янада бир – бирлари билан футбол орқали яқиндан танишиб олишди. Мусобақа сўнгида ғолиб жамоа сардорлари, энг яхши хужумчи ва энг яхши дарбозабон ютуғи эгалари тақдирландилар. ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов ўртоқлик учрашувида фаол қатнашган ғолибларга эсдалик совғаларини топширишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

 

Ички тартиб – қоидаларга амал қилиш йўлида

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали мажлислар залида Қўқон шаҳар «Оила» маркази раҳбари Матлубахон Саидова ҳамда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ Хотин қизлар масалалари бўйича инспектор, лейтенант Нафисахон Эгамовалар филиал талаба қизлари билан давра суҳбати ўтказишди. Ҳозирги вақтда айрим Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида талабалар, профессор – ўқитувчилар ва ходимлар томонидан кийиниш маданияти ҳамда ташқи кўринишига етарлича эътибор қаратилмаётганлиги кузатилмоқда. Бугунги давра суҳбати айнан шу долзарб масала бўйича ўтказилди. Айрим ўқувчи талабаларнинг таълим масканига ноодатий ранг – баранг очиқ ёки ўта тор кийимда ва диний ибодат либосида ҳамда турли металл занжирлар, ҳар ҳил мунчоқлар қадаган ҳолда,  йигитлар соч – соқоли ўсган,  баъзи бир қизлар рўмолини жағидан боғлаб ўраган тарзда келиши илмгоҳ ички тартиб – қоидаларининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Ички тартиб – қоидалари ва одоб – аҳлоқ қоидаларига педагог ходимлардан тортиб ўқувчи ва талабалар бир ҳил бўйсуниши шарт. Талаба йигитлар ва қизлар олийгоҳга белгиланган формада келиши ва шу билан бирга ташқи қиёфаси озода, покиза, соч ва соқоли олинган бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 – Июндаги 393 – сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 36 – бандига мувофиқ – талаба ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб – қоидаларини бузганлиги учун талабалар сафидан четлаштириш белгиланган. Қуйидаги ички тартиб – интизом, одоб-аҳлоқ, кийиниш маданиятига бўйсуниш шартлиги борасида ЎзДСМИ Фмфилиали Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Дилмуроджон Мадолимовлар ҳам филиал талаба йигитларига алоҳида керакли тушунчалар ва маълумотлар беришди. Давра суҳбати давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Тарихга назар

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2019 йил 7 октябрдаги №89-02-2545-сонли хати мазмунида мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида Тарих фани дарсларида олий таълим муассасалари талабаларининг маданият масканларига (театр, музей ва ҳ.к) ташрифларини уюштириш белгилаб қўйилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЎзДСМИ Фмфилиали “Кутубхона-ахборот фаолияти” йўналиши 1- босқич талабалари “Ўзбекистон тарихи” ўқув фанидан мавзу доирасида Қўқон шаҳридаги тарихий маскан, Худоёрхон ўрдасига ташриф буюришди. Талабаларга музейнинг катта илмий ходими Яҳёхон Дадабоев Қўқон хонлиги тарихи ва маданияти бўйича маълумотлар бериб, тарихимиз бўйича уларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди. Шундан сўнг талабалар бу ердаги қадимий буюмлар, хон замонларидан токи ҳозиргача сақланиб келаётган бебаҳо экспонатлар билан яқиндан танишиб, ўзлари учун керакли бўлган тарихий билимга эга бўлишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Дўстона ва самимий муносабат

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 29 майдаги 12214 – хҳ сонли топшириғи ижроси тўғрисида»ги 2019 йил 31 майдаги 475 – сон буйруғини 51 – бандига мувофиқ Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов филиал талабалари ва профессор – ўқитувчилар билан мунтазам учрашувлар ва давра суҳбатлари олиб боришмоқда. Учрашув чоғида директор ва талабалар ўртасида ҳар доим дўстона муносабат, самимий очиқ суҳбат, ҳотиржамликни кузатамиз. Талабалар томонидан директор номига оғзаки ва ёзма сўровномалар, талаб ва таклифлар бериш ҳам йўлга қўйилган. Бундан ташқари директор Ш.Усмонов ҳамда филиал талабаларининг Telegram ижтимоий тармоғида алоҳида гуруҳи мавжуд. Меҳр кўзда дейишади. Инсон ўз яқинига, ишонган дўстига дардини, муаммосини ва қувончини илинади. Ундан тўғри маслаҳат ва йўл – йўриқлар кутади. Бу каби яқин муносабатлар ҳақиқатдан ҳам филиалимизда мавжуд.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: @dsmifm

Филиал илмий кенгашининг 3 – сон йиғилиши

     Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали Илмий кенгашининг 3 – сон йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус ҳамда Маданият вазирликлари буйруқлари билан ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов барчани таништириб чиқишди. Шундан сўнг кун тартиби бўйича 2019 – 2020 ўқув йили учун 1 – босқич талабаларни қабул қилиш якуни тўғрисида қабул комиссияси маъсул котиби Р. Турғунбоев маълумотлар топширди. «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедрасида ўқув ишларнинг ташкил этилиши ва самараси ҳақида кафедра в.в.б мудири У. Болтабоева ҳисобот топширди. Илмий кенгаш давомида 2019 – 2020 ўқув йилида филиалда илмий ижодий салоҳиятни юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Р. Турғунбоев сўзга чиқди. Шунингдек филиалда Халқаро ҳамкорлик ишларининг олиб борилиши, филиал электрон журналининг 1 – сонини чоп эттириш масаласи ҳамда филиал бўлимлари номенклатураларини тартибга келтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.